Ўзбекистондаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. Лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
«Ўзкомназорат» телефонларни бепул станцияларда қувватлантириш хавфидан огоҳлантирди. Бундай қурилмалар орқали шахсий маълумотлардан онлайн ҳисобларга киришда фойдаланиш ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотиш мумкин. Инспекция бунинг олдини олишда қатор тавсиялар берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатда зарур даражада шакар мавжудлиги ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. Унга кўра, шакар хомашёси Бразилиядан жаҳон нархига нисбатан арзонроқ харид қилинмоқда, эҳтимолий хавф-хатарлар ҳукумат назоратида.
Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.
«Асакабанк» фармацевтика соҳасида янги лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади.
Президент сув хўжалиги тизимидаги айрим таклифларни маъқуллади. Энди Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда ёпиқ қувурли суғориш тизими яратилади. Насос станциялари хусусий шерикликка ҳам берилади. Донли экин ва сабзавотни сув тежовчи тизимда етиштирганлар гектарига 8 млн сўмгача субсидия олади.
19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин. Овоз бериш тартиби ҳақида батафсил.
Ўзбекистонда 1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм; «қизил»да ўтиш — 660 минг сўм; телефонда гаплашиш — 990 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг сўм.
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.
Ҳукумат қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.
Тижорат банклари 19 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 430 — 11 495 сўм.
Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, суғориш қудуқларининг бурғуланиши, ўғитлар, дарахт таналарини бетонлаш — барчаси табиий экотизимларга катта хавф туғдиради. ГЭФ Кичик грантлар дастури 15 йилдан бери кичик лойиҳалар атроф-муҳитни қандай яхшилаши мумкинлигини кўрсатиб келмоқда.
Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркак, пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар, Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар, Олмалиқда 9 қаватли уйни сифатсиз қураётган пудратчи жаримага тортилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Учтепа туманида Cobalt ва Captiva машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб кетилди, бир йўловчи ҳалок бўлди.
«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Учтепа тумани ИИБ ходимлари уйлар деворларига наркотик моддаларни сотадиган онлайн дўконлар флаерини жойлаштириб юрган шахсни қўлга олди. У 2022 йил кузидан буён шу иш билан шуғулланаётганини билдирди.
Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчиларни дўппослаган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Вазир Ҳилола Умарова ҳолатга муносабат билдириб, видео эълон қилди.
Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг