«Альфахорес» печеньеси, занжабилли пряниклар, «Қаҳва доналари» печеньеси, олмали печенье ва бошқа печенье рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача Ҳаракат дастури, энергоресурслар ишлаб чиқарилишидаги пасайиш, Умра саёҳатини амалга ошира оладиган турфирмалар рўйхати, мактаблардаги буллинглар ҳамда уларнинг оқибатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ДХХ Олмалиқ шаҳрида «Тошкент вилояти сув таъминоти»нинг икки нафар мутахассисини 1600 доллар пора билан қўлга олди. Улар шифохонага қўлланган далолатнома ва ҳисоб-китоб қилинган зарарни бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.
Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади. Uzbekistan Airports фронтлайн персоналларни имо-ишора тилига ўқитиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Президент ҳузурида 2025 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, бу орқали иш ўринлари ва корхоналар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб ва боғча таъмирланиб, ДХШ асосида янгилари қурилади.
Қирғизистон ЕОИИдан ташқарига кўмир экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилди. Чеклов «Ўзкимёимпекс» 2023 йилда кўмирни тўғридан-тўғри етказиш бўйича келишувга эришган «Қирғизкўмур»га таъсир қилмайди. Мамлакат тошкўмир экспортининг 85%, қўнғир кўмирнинг 95,7% қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Президентга маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимот қилинди. Режага кўра, ҳудудлардаги театр бинолари мукаммал таъмирланиб, таълим муассасаларида театр жамоалари тузилади. 2025 йилдан шу соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилиб, моддий манфаат KPI кўрсаткичларига боғланади.
Пискентдаги дала-ҳовлилар маҳалласида 12 ноябрда номаълум шахслар итларни (хусусан, эгаси борларини ҳам) ўқотар қуролдан отди. Аҳолининг айтишича, отув хонадонларнинг бирида итлар томонидан ейилган аёл жасади топилгач бошланган. «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.
BYD компанияси Тошкентдаги фестиваль доирасида ўзининг автомобиллари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон бозори учун янги моделларини тақдим қилди. Улар 2025 йилда сотувга чиқиши режа қилинмоқда. Намойиш 25 ноябргача давом этади. Фото.
Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошди. Ҳукумат аввалроқ 2025 йилда газ экспортини тўхтатиш режасини эълон қилган эди.
Қирғизистон президенти мамлакатга электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 1 июлдан кучга киради. Тартибни бузиш жисмоний шахслар учун 115 доллар (жорий курс) жарима солишга сабаб бўлади.
Россия йил охиригача бензин экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни режалаштирмоқда. Яқинда Энергетика вазирлиги экспорт чекловларини олиб ташлаш мумкинлиги, чунки нархлар ва бозордаги вазият барқарор эканини билдирганди.
Санжар Саттаров «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари в.б. этиб тайинланди. Ташкилотининг аввалги раҳбари Анвар Жўраев устидан суд иши кетмоқда. Шунингдек, Миракбар Икрамов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ўринбосари Фарҳод Боқиев собиқ депутат ва блогер Кобул Дусов устидан судга ариза берди. Биринчи инстанция суди блогерни вазир ўринбосарини ҳақорат қилгани учун 1 йилга озодликдан чеклади.
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилги сайловларда мағлубиятга учрагач, давлат тўнтаришига уринганликда гумон қилинмоқда. Яна 36 нафар шахсга, жумладан, собиқ вазирлар ва истеъфодаги генералларга айблов эълон қилинди. Улар ҳозирги президентни ўлдиришни режа қилган бўлиши мумкин.
Тошкентнинг турли туманларидаги ИИБ ходимлари «ўғриликларнинг олдини олиш мақсадида» подъездлардан болалар аравачаси, велосипедлари ва самокатларини олиб кетмоқда. Жамоатчилик бу ҳаракатларни ижобий баҳоламади.
Жаҳон болалар куни муносабати билан ЮНИСЕФ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва болалар омбудсмани озодликдан маҳрум этиш ўрнига маслаҳат, воситачилик ва қўллаб-қувватлаш каби болаларга мўлжалланган муқобил судлов чораларини жорий этишга чақирди.
Энди АҚШдаги Вебстер университетининг Ўзбекистондаги ҳамкор олийгоҳлар билан йўлга қўйган қўшма дастурларига ҳужжат топшириш мумкин.
Октябрь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи пасайишда давом этиб, 3,6 млрд кубометрга етди (2023 йил октябрь ойига нисбатан 5% кам). Бензин ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой қисқармоқда. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр қуввати ишлаб чиқариш кўпайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг