Венгрия томонининг таклифига биноан, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф давомида Венгрия президенти ва бош вазири билан бир қаторда мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Марказий банк 3 октябрда амалда бўладиган АҚШ долларининг расмий курсини 9,07 сўмга пастлаб, 11 004,94 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг, тижорат банклари ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича ўз таклифини янгилади.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда нисбатан совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +26 даражага етади, кечалари +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда.
«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида бундан 30 йил илгари турли нашрларда чоп этилган мақола ва фиқраларни беришда давом этади. Маҳмуд Назаровнинг 1990 йилда ёзилган истилоҳлар тикланиши шартлиги ҳақидаги мақоласи бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини асло йўқотмаган.
Икки шахс Ички ишлар вазирлигида ишлаган бошқарма тезкор ходими билан келишолмай қолиб, уни қасддан ўлдиргани ва жасадини дарёга оқизиб юборгани айтилмоқда. Текширув натижасида унинг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди. Гумонланувчилар ҳибсга олинди.
Андижон вилояти Избоскан туманида эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади. Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси эса шифохонада вафот этди. Воқеага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автоуловга тақиқ борлиги ёки мавжуд эмаслигини электрон шаклда аниқлаш имконияти яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул. Автоуловни ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олмайди.
Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.
28 сентябрь куни НКМКга қарашли конда 31 ёшли ҳайдовчининг «Белаз» русумли автосомасвали ёниб кетди. Натижада ҳайдовчи куйиб жароҳатланди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай фуқаро шифохонада вафот этди. Ҳозир ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Президент 30 сентябрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унда 1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилиши белгиланди.
Навоий вилоят Адлия бошқармаси Кармана туманидаги ўқувчи қизларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун ота-оналарига қўлланилган жаримани бекор қилди. Ишдан бўшатилган мактаб раҳбари ва айрим ўқитувчилар билан ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинмагани маълум бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.
Индонезиядаги «Канжурахан» стадионида юз берган тиқилинч оқибатида 174 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўзбекистон президенти фожиа муносабати билан Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди.
Фарғона вилояти Бувайда туманида Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини кўпол равишда бузиб, қарама-қарши томонда ҳаракатланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.
Юнусобод туман ҳокимлигининг собиқ ходими икки таниши билан фуқарога Malibu олиб беришни ваъда қилиб, $30 минг пулни қўлга киритгани ва эҳтиёжларига сарфлаб юборгани айтилмоқда. Гумондорларнинг икки нафари ҳибсга олинган, яна бир нафари қидирувда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
«Газета.uz» ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан октябрни — «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилди. Ҳар куни ўтган даврда чоп этилган ва долзарблигини йўқотмаган мақола ҳамда фиқралар қайта бериб борилади. Бу гал ёзувчи ва журналист Аҳмад Аъзам ижодига юзланамиз.
Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.
Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот платформасидан фойдаланилади. Тизим бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади тўйхона яқинидаги қудуқдан топилди. Бола тўйга бувиси билан борган ва бир оздан сўнг йўқолиб қолган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг