Архив

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча ОТМларга алоҳида 6,5 мингта квота ажратилади
26 август 2022, 15:06

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча ОТМларга алоҳида 6,5 мингта квота ажратилади

Фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатдаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квотаси ажратилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев жума куни Жўқорғи Кенгесдаги нутқи давомида.

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланди
26 август 2022, 14:49

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Президент у ўз лавозимида Қорақалпоғистон халқига сидқидилдан хизмат қилиши ва билдирилган ишончни оқлаши лозимлигини таъкидлади.

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар 6 та медални қўлга киритди
26 август 2022, 14:31

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар 6 та медални қўлга киритди

Вьетнамда бўлиб ўтаётган кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.

Нукус воқеалари негизида аҳоли муаммоларига ечим топилмагани ётибди — президент
26 август 2022, 14:23

Нукус воқеалари негизида аҳоли муаммоларига ечим топилмагани ётибди — президент

Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.

Ўзбекистонда Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди
26 август 2022, 13:43

Ўзбекистонда Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов раҳбарлик қилади. Кенгаш сунъий интеллект ёрдамида амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни тезроқ мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш билан шуғулланади.

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 7,5 фоизга туширилади
26 август 2022, 12:56

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 7,5 фоизга туширилади

Шавкат Мирзиёев қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилишини маълум қилди. Жумладан, фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади, айланма солиқ ставкаси Нукусда 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтирилади.

Қорақалпоғистон етакчиси Мурат Камалов «бетоблиги сабабли» лавозимидан озод этилди
26 август 2022, 12:34

Қорақалпоғистон етакчиси Мурат Камалов «бетоблиги сабабли» лавозимидан озод этилди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.

Ботаника боғинининг фаолияти қайта тикланди
26 август 2022, 12:21

Ботаника боғинининг фаолияти қайта тикланди

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилгани сабабли вақтинча ёпилган Ботаника боғи 26 августдан ташриф буюрувчилар учун қайта очилганлиги маълум бўлди.

Дам олиш кунлари бироз иссиқ бўлади
26 август 2022, 12:04

Дам олиш кунлари бироз иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Президент Нукусга учиб кетди
26 август 2022, 11:58

Президент Нукусга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди
26 август 2022, 11:48

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими жорий этилганди. Ҳукумат бу бўйича ҳужжатни тасдиқлаб, ўқувчиларни бепул овқатлантириш тартибини белгилади. Унга кўра, таомнома kundalik.com платформаси орқали юритилиб, махсус комиссия томонидан назорат қилинади.

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди
26 август 2022, 10:56

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди

Апрелда ифторлик вақтида Маданият вазирлиги ходимлари ўртасида ўзаро жанжал юзага келганди. Ўшанда улардан бири ошхона пичоғи билан ҳамкасбини жароҳатлаб қўйганди. Суд айбланувчини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди
26 август 2022, 10:41

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди

Андижонда фуқарони 11 минг доллар эвазига Жанубий Кореядаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйишга уринган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумондорларнинг айби судда ўз исботини топса, кўпи билан 3 йилгача қамалиши мумкин.

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади
26 август 2022, 09:45

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади

Президент қарори билан хизмат вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга бўшатилган, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбийларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланиши белгиланди.

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди
26 август 2022, 09:18

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.

Импорт автомобилларни сертификатлашни соддалаштириш режалаштирилмоқда
26 август 2022, 00:26

Импорт автомобилларни сертификатлашни соддалаштириш режалаштирилмоқда

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ҳафталигида импорт қилинаётган люкс автомобилларнинг икки баробар қимматлашувига олиб келадиган сертификатлаш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида фикр юритилди. Молия вазири ўринбосари жараённи соддалаштириш бўйича режалар билан бўлишди.

Беруний туманида Абу Райхон Беруний мажмуаси қурилади
25 август 2022, 21:55

Беруний туманида Абу Райхон Беруний мажмуаси қурилади

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишлаб улуғ аллома номидаги мажмуа барпо этилади. Форумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, қўлёзмалар ва бошқа материалларни реставрация қилиш режалаштирилган.

Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинди
25 август 2022, 21:30

Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинди

Чоршанба куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида қамишзорларга ўт кетди. Воқеа жойига ФВВнинг 107 нафар қутқарувчиси жўнатилди. Пайшанба куни Мудофаа вазирлигининг вертолёти ишга қўшилди. Ёнғин майдони 100 гектарни ташкил этган, 80 гектар майдон ўчирилган.

Ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
25 август 2022, 20:55

Ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатаси ногиронлик бўйича пенсияни ҳар икки йилда бир марта қайта ҳисоблаш ҳамда иш стажига ва иш ҳақига қараб индексация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб 75 минг ногироннинг пенсиясига ўртача 300 минг сўм қўшилиши кутилмоқда.

Украинада темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
25 август 2022, 19:27

Украинада темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилоятида поезд ва Чаплино вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, «Искандер» ракетаси 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи бўлган ҳарбий эшелонни йўқ қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг