Архив

Навоийдаги «монополия» 70 дан ортиқ тадбиркорга қарийб 8 млрд сўм зарар етказди
19 август 2022, 16:22

Навоийдаги «монополия» 70 дан ортиқ тадбиркорга қарийб 8 млрд сўм зарар етказди

Навоийдаги иссиқхоналарга табиий монополия бўлган «Навоий ИЭС» 1 Гкал иссиқлик энергиясини 166,1 минг сўм ўрнига — 227,5 минг сўм қиммат нархда етказиб бергани аниқланди. Натижада 70 дан ортиқ тадбиркорга қарийб 8,0 млрд сўм зарар етказилди. Суд Антимонополия қўмитаси кўрсатмасини қаноатлантирди.

Бухорода ишсизлик нафақасини тайинлатиб беришни ваъда қилган шахслар аниқланди
19 август 2022, 15:39

Бухорода ишсизлик нафақасини тайинлатиб беришни ваъда қилган шахслар аниқланди

Бухоронинг Шофиркон туманида фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган икки гумонланувчи ушланди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори ва унинг таниши 13 нафар фуқаронинг 700 доллар ва 6 млн сўмини ўзлаштирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда юзни таниб олиш ва назорат қилиш тизими жорий этилади
19 август 2022, 15:08

Тошкентда юзни таниб олиш ва назорат қилиш тизими жорий этилади

Пойтахт кенгаши Тошкентда юзни таниб олиш ва назорат қилиш тизимини жорий этишни маъқуллади. ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, тизим аҳоли саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва оммавий тартибсизликларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

СЭС Юнусободда яшовчи фуқарода куйдирги касаллиги аниқланганини рад этди
19 август 2022, 14:42

СЭС Юнусободда яшовчи фуқарода куйдирги касаллиги аниқланганини рад этди

Эпидемиолог Лола Умарова йил бошидан бери 10 киши куйдирги юқтириб олганликда гумонлангани, фақат бир ҳолатда — Юнусобод туманида яшовчи фуқарода касаллик тасдиқланганини маълум қилди. СЭС бу хабарни рад этиб, мазкур маълумот ҳозирда ўтказилаётган ўқув-тактик машғулоти учун берилганини қайд этди.

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди
19 август 2022, 13:03

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди

Иштихон туманида фермер хўжалиги раҳбари хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда. Ангрен шаҳрида эса балиқчилик учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинган.

Самарқанд аэропорти ШҲТ саммити муносабати билан 3 кунга ёпилади
19 август 2022, 12:41

Самарқанд аэропорти ШҲТ саммити муносабати билан 3 кунга ёпилади

Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни қабул қилмайди. Шу кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

Наманганда Қуръоннинг қўлёзма нусхасини ўғрилаган шахслар қўлга олинди
19 август 2022, 11:40

Наманганда Қуръоннинг қўлёзма нусхасини ўғрилаган шахслар қўлга олинди

Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидан Қуръоннинг қўлёзма нусхасини ўғрилаган икки нафар шахс ушланди. Улар китобни Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида сақлаб келгани айтилмоқда. Китобга зарар етказилмаган. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19 август куни Тошкентдаги айрим кўчалар спортчиларни кутиб олиш мақсадида вақтинча ёпилади
19 август 2022, 11:14

19 август куни Тошкентдаги айрим кўчалар спортчиларни кутиб олиш мақсадида вақтинча ёпилади

19 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
19 август 2022, 11:00

Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди
19 август 2022, 10:22

Фото: Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.

Саудия Арабистони подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди
19 август 2022, 09:58 1

Саудия Арабистони подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади. У мазкур мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

Дам олиш кунлари ва келаётган ҳафта бошида ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда
19 август 2022, 09:48

Дам олиш кунлари ва келаётган ҳафта бошида ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, 20−22 август кунлари Ўзбекистон совуқ антициклон таъсирида бўлади. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати +11 даражагача, бошқа вилоятларда эса +12 …+13 даражагача пасаяди.

Тошкент аэропорти терминаллари ўртасида бепул шаттл-бас (автобус) қатнови йўлга қўйилди
18 август 2022, 22:11

Тошкент аэропорти терминаллари ўртасида бепул шаттл-бас (автобус) қатнови йўлга қўйилди

Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус ҳар куни соат 5:00 дан 23:30 гача ишлайди.

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади
18 август 2022, 20:06

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади

Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.

Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади
18 август 2022, 18:46

Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди
18 август 2022, 17:27

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ўйинларнинг навбатдаги кунида Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикачилари кумуш медалга сазовор бўлди.

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
18 август 2022, 16:39 1

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Сирдарёнинг Оқолтин туманида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли «Исузу» автобусининг газ баллони портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши жароҳатланган.

Фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш қонун билан тақиқланмоқда
18 август 2022, 16:01

Фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш қонун билан тақиқланмоқда

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжатда фавқулодда вазиятлар даражасига қараб ҳокимлар ёки ҳукумат томонидан амалга оширилиши белгиланди. Қолаверса, ФВ бўйича ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ёлғон ахборот бериш тақиқланиши назарда тутилган.

Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов
18 август 2022, 15:17

Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов

Шу йилнинг 6 ойи давомда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учта ҳолатда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун пул талаб қилгани аниқланди, дея маълум қилди вазир Нозим Хусанов. «Бу ҳолатлар учраётган соҳа масъуллари билан ишлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Гулистон университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
18 август 2022, 14:46

Гулистон университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Сирдарёнинг Сардоба туманида фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида $10 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. Бухорода эса икки фуқаронинг тиббиёт техникумига ўқишга киритиш мақсадида $400 олгани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг