Архив

Bitcoin нархи икки кунда деярли 6,5 минг долларга ошди
2 март 2022, 10:20

Bitcoin нархи икки кунда деярли 6,5 минг долларга ошди

Bitcoin курси сезиларли даражада ошди: икки кун ичида дунёнинг асосий криптовалютаси нархи 6500 долларга кўтарилиб, 2 март 09:55 ҳолатига 44 389 долларни қайд этди. Бошқа криптовалюталар нархи ҳам ўсмоқда.

Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»даги улушини 99 фоизга оширди
2 март 2022, 10:17

Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»даги улушини 99 фоизга оширди

Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг 71,3 млрд сўмлик 45,73 фоиз акцияларини сотиб олди. Энди у банк акцияларининг 99 фоиздан ортиғига эгалик қилади.

Украинадан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш давом этади — ТИВ
2 март 2022, 10:12

Украинадан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш давом этади — ТИВ

1186 киши Украинадан Польша орқали Ўзбекистонга етказилди. Чоршанба кунига иккита рейс режалаштирилган. Ҳозирда Польшада 800 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолмоқда. Ўзбекистон элчихонаси жанговар ҳаракатларга қарамай, эвакуация ишларини давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда ТИВ.

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи ошди
2 март 2022, 10:03

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи ошди

Рубль курсидаги жиддий тебранишлар ва Россияга қарши санкциялар фонида «АвтоВАЗ» автомобиль ишлаб чиқарувчиси Lada автомобиллари нархини ўртача 15 фоизга оширди. Ўзбекистонда ҳам ушбу компания машиналарининг нархи ошган.

Apple Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди
2 март 2022, 09:57

Apple Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди

Apple Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Қолаверса, Россияда Apple Pay ва бошқа хизматлардан фойдаланиш ҳам чекланди. Компания шунингдек, Украина фуқаролари хавфсизлиги учун мамлакатда Apple maps`да тирбандлик ва авария ҳодисаларини кузатиш функцияларини ҳам ўчирди.

2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада зўравонлик бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган — президент
2 март 2022, 09:43

2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада зўравонлик бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган — президент

Президент сешанба кунги видеоселекторда 2021 йилнинг ўзида 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада зўравонликка учраганини маълум қилди. «Маҳаллада ишламаганимизни натижаси шу», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, энди тазйиққа учраган аёллар ҳимояси суд томонидан таъминланади, ҳимоя ордери эса бир йилгача муддатга берилади.

1 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 март 2022, 22:44

1 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Абдулла Қўлдошев, янги ташкил этилган Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси, маҳалла вазири в.б. лавозимига маъқулланган Турсинхан Худайбергенов, Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги давлат қарзи қарийб 3 млрд долларга кўпайгани, янги ўқув йилидан бюджетдан тўлаб берилаётган 23 минг магистр қизнинг контракти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилишни тўхтатди
1 март 2022, 19:43

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилишни тўхтатди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарликни «адолат тикланмагунча» тўхтатиб туришга қарор қилди. ЕИ ҳужжатида унинг Қрим аннекцияси ва Украинадаги беқарорлик учун масъул бўлган Россия расмийларини қўллаб-қувватлагани айтилди. Тадбиркор ўз шаъни ва обрўсини ҳимоя қилишини билдирди.

«Қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпти». Шавкат Мирзиёев айрим сериалларни танқид қилди
1 март 2022, 19:40

«Қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпти». Шавкат Мирзиёев айрим сериалларни танқид қилди

Президент телеканалларда эфирга узатилаётган айрим сериалларни танқид қилиб, хотин-қизлар образи салбий бўёқларда тасвирланаётгани дунёқараши ҳали шаклланмаган қизлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган кино ва саҳна асарлари яратишни буюрди. Бунинг учун ижодкорларга грантлар ажратиш зарурлиги айтилди.

Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
1 март 2022, 19:13

Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Ўзбекистондаги бир қатор банклар Россиядан пул ўтказмалари тизими фаолиятида узилишларга дуч келди. Марказий банк тижорат банклар уларнинг узлуксиз ишлаши учун чора-тадбирлар кўраётгани, муқобил хизматлар мавжудлигини маълум қилди.

Янги ўқув йилидан 23 минг магистр қизнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилади
1 март 2022, 19:02

Янги ўқув йилидан 23 минг магистр қизнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилади

Президент Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилидан магистратурада ўқиётган 23 минг нафар қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қопланишини маълум қилди. Бунинг учун 200 млрд сўм ажратилади. Ҳар йили аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишларида хотин-қизлар учун квотанинг камида 50 фоизи мақсадли ажратилади. Тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади.

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинади
1 март 2022, 18:21

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинади

Президент Ўзбекистондаги 9309 та маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниши, улар аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвишига жавоб беришини маълум қилди. Давлат раҳбари шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолагани, қўмитанинг ҳудудий раҳбарлари ҳокимга ўринбосар бўлишини айтди.

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради
1 март 2022, 18:01

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳомиладорлик нафақасини тўламаслик учун тадбиркорлар аёлларни ишга олмаслигини танқил қилди. Таъкидланишича, 1 сентябрдан хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан кафолатли тўлаб бериладиган тизим яратилади. Энди уларга 4 ойга 2 млн сўм миқдорида бир марталик нафақа берилади.

Февраль ойида истеъмол секторида инфляция 0,5 фоизга тенг бўлди
1 март 2022, 17:54

Февраль ойида истеъмол секторида инфляция 0,5 фоизга тенг бўлди

2022 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги инфляция кўрсаткичи 0,51 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,69 фоизни ташкил қилди. Ой давомида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, уларнинг нархлари ўртача 0,6 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда эса ушбу маҳсулотлар 13,1 фоизга қимматлашган.

Рублнинг расмий курси кўтарилди
1 март 2022, 17:48

Рублнинг расмий курси кўтарилди

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 6,51 сўмга кўтарилиб, 115,11 сўмни ташкил этди. Доллар курси пасайди, евро курси эса кўтарилди.

Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди
1 март 2022, 17:42 1

Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди

Молия вазирлиги қошидаги ўқув маркази «Молиячи маълумотномаси» бюллетенини чоп этиш учун қарийб 700 млн сўмлик тендер эълон қилди. Унда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашган, холос. Молия вазирлиги «Газета.uz» тақдим этган маълумотларни ўрганиб чиқиб, улар тасдиғини топган тақдирда, тендер бекор қилинишини билдирди.

Эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи рейси Катовицедан учиб кетди
1 март 2022, 17:18

Эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи рейси Катовицедан учиб кетди

Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар ўзбекистонлик чиққан учинчи махсус рейс Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкентга қараб учиб кетди. Борт тахминан 20:45 да қўниши кутилмоқда.

Зеленский Россияни террорчи-давлат деб атади
1 март 2022, 17:11

Зеленский Россияни террорчи-давлат деб атади

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видео мурожаати давомида Харьковга амалга оширилган ракета зарбаси ҳақида гапирди. У ушбу ҳолатни «ниқобланмаган террор» деб баҳолаб, Россиянинг ўзини — террорчи-давлат деб атади.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
1 март 2022, 16:02

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда иқтисодиёт, хавфсизлик, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди
1 март 2022, 15:00

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг