Россия президенти Владимир Путиннинг ўзини ўзи республика деб эълон қилган ДХР ва ЛХРларни тан олиш ҳақидаги фармони ортидан жаҳон бозорлари «қулади». Москва биржаси 2008 йилнинг ноябридан бери энг шиддатли пастлашни бошдан кечирди.
Президент қарори билан Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, ИИВ Тезкор-қидирув департаментида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими ташкил этилди. Ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорлар хатловдан ўтказилади.
Январь ойида республика бўйича 69 198 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 7 мингтага кўп. Чақалоқларнинг ярмидан кўпини ўғил болалар ташкил этмоқда. Энг кўп туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда, энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.
Қашқадарёда фуқарони 4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ноқонуний тарзда ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Бухородаги ҳолатда эса фуқаро бошқа бир фуқарони ишга киришида юқори лавозимдаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, 1500 доллар олганликда гумон қилинмоқда.
Президент йил якунигача бошқарув компаниялари томонидан хизмат кўрсатишни Тошкентнинг барча хизмат сифати паст туманларида жорий этишни топширди. Хизматларидан аҳоли рози бўлган ширкатлар ва уй-жойни бевосита бошқарувчилар бундан мустасно. Бошқарув компаниялари тажрибаси ижобий баҳоланди.
«Газета.uz» божхона божининг пасайтирилиши Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар нархига қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблаб чиқди. Таққослаш учун жадвал.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19,6 минг кв. метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳоким бир вақтнинг ўзида депутат бўлганлиги боис Андижон вилояти прокуратураси уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Халқ депутутлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритди.
Душанба куни Ўзбекистонда 175 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 15 тага кўп. Шу куни икки фуқаро вирус асоратлари оқибатида вафот этди. 31 кишида эса пневмония аниқланди.
Одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун ЖИБ Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов ҳамда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов муддатидан аввал ишдан бўшатилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишини, бироқ Украина провокацияларга берилмаслигини айтди. «Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бу бошқа давлат. Бошқа армия», — деб баёнот берди у.
Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилиши фармонда туризм хизматларини ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини тубдан ошириш ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш, шунингдек, аҳолини спорт ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга пухта тайёрлаш зарурияти билан изоҳланади. Шу билан спорт соҳасида давлат сиёсатини юритувчи орган олтинчи марта қайта ташкил этилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Зеленский шу кеча қилган видеомурожаатида «Россиянинг хатти-ҳаракатларидан қатъи назар» халқаро миқёсда тан олинган Украина чегаралари «шундайлигича қолишини» қайд этди. Жаҳон ҳамжамияти Россияга қарши санкциялар қўллаш масаласини кун тартибига қўйди.
Жо Байденинг Россия Украинага ҳужум қилмаса, Путин билан учрашишга рози бўлгани, Японияда мамлакатдаги илк водород поезди синовдан ўтказилгани, Озарбайжон Арманистоннинг собиқ президентлари Кочарян ва Саргсянга қидирув эълон қилгани, ДХР ва ЛХР Россиядан республикаларнинг мустақиллигини тан олишини сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Двигатель қуввати учун қўшимча коэффициентлар миқдори ҳам камайтирилади. Тарифлар икки босқичда пасайтирилади (жадвал).
Швейцария банкидаги маблағлари очиқланган 4 нафар ўзбекистонлик, ички ишлар ходимларининг видеосини рухсатсиз тарқатиш тақиқланиши мумкинлиги, қадимий қўлёзмалар сабаб ЎзМУ мансабдорларига нисбатан очилган жиноий иши, автомобиль учун навбатларни сотиш схемасини ошкор қилган «Ўзавтосаноат» раҳбари, жаримага тортилган Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент вилоятида уч нафар фуқаро кетма-кет иккита банкоматни ўғрилагани аниқланди. Гумондорлар биринчи сафар жойидан ечиб олиб кетган банкоматнинг ичидан 138 млн сўм чиққан, иккинчи сафар эса банкомат ичида пул бўлмаган. Бўш банкомат шу боис Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Uzauto Motors автомобилларини харид қилишдаги навбатлар бузилиши дилерлар берган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда содир бўлмоқда, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, компания машина олишдаги навбатларни айланиб ўтиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида савдо маълумотлар базасини ЙҲХББ маълумотлар базаси билан интеграциялашни режалаштирмоқда. Ҳозирда машина сотиб олиш учун навбат 52 мингтагача камайган. Шунингдек, у ишлаб чиқариш ҳажми етишмаслигини маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги билан изоҳлади
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб, олиб кетилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси буни қилган фуқаро 1 млн 350 минг сўм жаримага тортилгани ва ўсимлик дунёсига 1 млрд 575 млн сўм зарар етказганини маълум қилди.
Январь ойида Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 бараварга кўпроқ. Лекин 2021 йилнинг январида автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилган. Шунингдек, йил бошида қиймати 3,1 млн долларга тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилинди.
2020 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган автотранспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилган. Бироқ ушбу йиғим бўйича ундирилган тўловлар бўйича сўнгги 1,5 йил давомида маълумотлар берилмаган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, UzAuto Motors ушбу йиғим бўйича 2020 йил август-декабрь ойлари учун қарийб 2,5 трлн сўм, 2021 йил учун эса камида 5,3 трлн сўм тўлаши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг