Архив

Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш туман ҳокими ташаббуси бўлганлиги айтилди
9 февраль 2022, 11:48

Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш туман ҳокими ташаббуси бўлганлиги айтилди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мактаб ўқитувчилари ота-оналардан узр сўраган йиғилиш Марҳамат тумани ҳокимининг шахсий ташаббуси бўлганлигини маълум қилди. Туман ҳокими Бобуржон Йўлдошев бу ҳолатлар «ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса», улардан узр сўрашини айтди.

2022 йил охиригача электрошокер ва газли қуроллар экспертизаси жорий этилади
9 февраль 2022, 11:44

2022 йил охиригача электрошокер ва газли қуроллар экспертизаси жорий этилади

Президент қарори билан 2022−2023 йилларда 10 дан ортиқ янги турдаги экспертизаларни ўтказиш йўлга қўйилади. Жумладан, видео ва фототехника, видеоларда транспортнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлаш, газли ва электрошокер қуроллар, автомобилларга ўрнатилган газ баллонлари портлаши, қолаверса, интернетда булутли сервислар экспертизаси ўтказилади.

Aфғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш асосий вазифа — Абдулазиз Камилов
9 февраль 2022, 10:52

Aфғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш асосий вазифа — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамият Aфғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди. «Вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, экстремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкин», — деди вазир.

Президент академик Турғунпўлат Даминов оиласига таъзия билдирди
9 февраль 2022, 10:43

Президент академик Турғунпўлат Даминов оиласига таъзия билдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор, академик Турғунпўлат Даминов 81 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди. Турғунпўлат Даминов кўп йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият юритган.

2022 йилда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Жаҳон банкидан $300 млн жалб қилинади
9 февраль 2022, 10:13

2022 йилда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Жаҳон банкидан $300 млн жалб қилинади

Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкидан 300 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинади. Қолаверса, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилади.

ССВ ўзбекистонликларни коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди
9 февраль 2022, 10:10

ССВ ўзбекистонликларни коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди

Январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилган беморларнинг 96% коронавирусга қарши вакцина олмаганлиги айтилди. Касалланганларнинг фақат 4,1 фоизи ковидга қарши эмланган, улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. ССВ вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилганлигини таъкидлади.

Андижон вилоятида ўқитувчилар ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинди
9 февраль 2022, 07:57

Андижон вилоятида ўқитувчилар ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактаблардан бирининг директори ва ўқитувчилари таълим сифати ҳамда битирувчиларнинг ОТМларга кириш даражаси пастлиги учун ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинди. Бу иш ҳоким ёрдамчиси ва туман ХТБ раҳбарининг ташаббуси экани айтилмоқда. ХТВ ҳолатни кескин қоралади. Жамоатчилик фаоллари ҳодиса учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жавоб бериши кераклигини айтишмоқда. Туман ва вилоят ҳокимлиги ҳам муносабат билдирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
8 февраль 2022, 23:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Путин ва Макрон учрашуви якунлари бўйича энг муҳим янгиликлар, Франция Украинага 1,2 млрд евро ажратаётгани, Хитойлик олимлар COVID-19`ни тўрт дақиқадан камроқ вақт ичида аниқлаш йўлини топгани, АҚШ Кобул аэропорти теракт ташкилотчилари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот элон қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ тунда кўчага ташлаб кетилди
8 февраль 2022, 22:31

Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ тунда кўчага ташлаб кетилди

8 февраль куни соат 03:00 ларда Нукус шаҳрининг Гоне қала ҳудудида кўчага янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилгани аниқланди. Буни кўрган фуқаро зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилган. Унинг айтишича, тез ёрдам фельдшери Икрам Жуманиязов совуқдан ҳимоя қилиш мақсадида чақалоқни уст кийимига ўраган ва биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. У ҳозирда реанимацияда, оғир аҳволда. Чақалоқнинг онаси аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 февраль 2022, 22:00

8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини муносабат билдирган сиёсатчилар ва жамоатчилик фаоллари, президентни ҳақорат қилгани учун 3 йилга қамалган блогер, сўм рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилган Марказий банк, Республика махсус комиссияси фаолияти юзасидан изоҳ берган Русланбек Давлетов, «шакар заводлари бизга керакми?» деган саволни ўртага ташлаган Миркомил Холбоев ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 8 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

2021 йилда Омбудсман аралашуви билан 53 нафар маҳкум озодликка чиқарилди
8 февраль 2022, 20:52

2021 йилда Омбудсман аралашуви билан 53 нафар маҳкум озодликка чиқарилди

2021 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аралашуви билан 53 нафар маҳкум озодликка чиқарилди. Жумладан, 48 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси аҳлоқ тузатиш ишларига, 3 нафар маҳкумни жазоси эса шартли равишда озод этишга ва 2 нафар маҳкумники уй қамоғига алмаштирилган.

Андижон шаҳар ХТБ раҳбарлари 57 млрд сўмни талон-торож қилишда гумонланмоқда
8 февраль 2022, 20:12

Андижон шаҳар ХТБ раҳбарлари 57 млрд сўмни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарлари 57 млрд сўм миқдоридаги молиявий қонунбузарликлар, камомад ва ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Ҳозирда прокуратура мазкур ишни ўрганмоқда.

Тошкент шаҳрида илк халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади
8 февраль 2022, 18:25

Тошкент шаҳрида илк халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

24−26-март кунлари биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Форумда яшил энергиядан инновацион саноатгача, қишлоқ хўжалигидан иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришгача бўлган мавзулар муҳокама қилинади.

2021 йилда IT Park резидентлари экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга оширди
8 февраль 2022, 18:22

2021 йилда IT Park резидентлари экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга оширди

2021 йилда IT Park резидент компаниялари томонидан 2,5 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди, шундан 46 млн доллар экспорт ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2020 йилга қараганда 2,8 баробар кўп. Қолаверса, ўтган йили IT Park резидентлари сони жами 523 тага етди, йил давомида 104 та янги компания ташкил этилган, 124 та компания эса резидентликдан маҳрум этилди.

Шакар заводлари бизга керакми?
8 февраль 2022, 18:00 2

Шакар заводлари бизга керакми?

Протекционизм ҳар доим таъкидланганидек, ёмон ва зарарли қарор. Унинг қанчалар зарарли эканлигини 2020−2021 йилги шакар бозоридаги тенденциялардан ҳам кўриш мумкин. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш истеъмолчиларнинг камбағаллашишига олиб келиши ҳақида — «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев мақоласида.

Чор-Бакр маданий мероси ҳудудидаги ерлар ноқонуний тарзда аукционга қўйилди
8 февраль 2022, 17:34

Чор-Бакр маданий мероси ҳудудидаги ерлар ноқонуний тарзда аукционга қўйилди

Бухоро вилоятида XVI-XX асрларда бунёд этилган Чор-Бакр ёдгорлик мажмуасининг муҳофаза теграларидаги ер участкалари ижара ва мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилгани аниқланди. Ушбу мажмуа ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш учун номзод сифатида кўрсатилган.

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди
8 февраль 2022, 17:14

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15 сўмга кўтарилиб, 10 840,11 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилишда давом этмоқда

2021 йилда 2,7 мингдан ортиқ фуқаронинг банк картасидан пул ўғирланган
8 февраль 2022, 17:02

2021 йилда 2,7 мингдан ортиқ фуқаронинг банк картасидан пул ўғирланган

2021 йилда 2700 дан ортиқ фуқаро банк карталаридан пул ўғирланганлиги бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилган. Сўнгги пайтларда банк карталаридан пул ўғирлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. ИИВ фуқаролардан банк карталари маълумотларини ва тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга бермасликни сўради.

Талъат Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари бўлди
8 февраль 2022, 16:13

Талъат Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари бўлди

Талъат Валиев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланди. Аввалроқ, Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосарлигидан озод қилинганди.

«Тошкентшаҳаргаз»нинг собиқ ходими фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди
8 февраль 2022, 16:13

«Тошкентшаҳаргаз»нинг собиқ ходими фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди

«Тошкентшаҳаргаз» корхонасининг собиқ ходими оилавий корхонани газ тармоғига улаш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 16,5 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг