Шавкат Мирзиёев таркибига Air Products, CNH Industrial ва Silverleaf компаниялари раҳбарлари кирувчи АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашди. Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.
Савдо Марказий Осиёда иқтисодий ўсишга сезиларли ҳисса қўшган бўлса-да, карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳам оширди, дейди ОТБ. МО давлатлари декарбонизация ва углерод нархини белгилаш бўйича минтақавий сиёсатни мувофиқлаштириши керак, — деб таъкидлади банк экспертлари.
Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашни рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди.
ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратди. Бу маблағлар боғчаларни қуриш, модернизация қилиш ва ўринлар сонини ошириш имконини беради.
Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета. uz»га мамлакатнинг магистрал газ тизимини модернизация қилишга бўлган зарурат юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ Россиядан газ импортини ошириш учун модернизация ишларига 500 млн доллар сарфлаш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.
Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.
Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари, шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўлларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларига қўшилишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев инвесторларга ҳамкорлик имкониятлари ҳақида гапираркан, мамлакатда 30 дан ортиқ ноёб металлар конлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Президент Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар устида иш олиб бораётганини айтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни санаб ўтди: «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.
Тошкентда ўтаётган III халқаро инвестиция форумида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. Форумда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларни банк ва энергетика соҳаларида иштирок этишга таклиф қилди.
Солиқ қўмитаси «Газета.uz» сўровига жавобан қурувчи ташкилотлар янги уй-жойларни сотишда шартномаларда кўрсатадиган нархлар бўйича маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, айрим қурувчилар ҳужжатларда ҳар кв.м учун нархни 1 млн сўмдан кўрсатган. Мақсад солиқ солинадиган базани камайтириш бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади. Шунингдек, сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади. Мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.
«Ривожланаётган дунёда ҳукуматлар муаммо тадбиркорлар камлигида деб ўйлайди, лекин муаммо бор корхоналарнинг жуда кичиклигида», — деди Беҳзод Ҳошимов. Иқтисодчига кўра, фирмаларнинг ҳажми ошиши керак, аммо давлат харажатлари орқали тадбиркорларни рағбатлантириш сиёсати бунинг тескарисини қилади.
Президент 2025 йилда НКМК, ОКМК ва «Ўзбектелеком»нинг 5 фоизгача акцияларини халқаро фонд бозорига жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, 7 та давлат компанияси акцияларини халқаро инвесторларга сотиш режалаштирилмоқда.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов бюджет тақчиллигининг инфляцияга бевосита таъсирини таъкидлади, бироқ регуляторда бу кўрсаткични пасайтириш воситалари йўқлигини тан олди.
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Давлат раҳбари мазкур банк билан ҳамкорликда сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси ва «яшил» шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Биринчи чорак якунларига кўра, UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 баравар — 1,29 триллион сўмгача кўпайди.
Бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 10 та энг кўп иш берувчи компания рўйхатини эълон қилди. Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг