«Навоийазот» кохонаси балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «сўнгги даврда оқава сувларнинг сифати ўзгаришларсиз» бўлган. «Ташланма сувлардан лаборатория тахлиллари олиниб кейинчалик Зарафшон дарёсига юборилади», — дейилади хабарда.
Туркия Ўзбекистонга 200 минг дозада Sinovac вакцинасини, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори-дармонларини етказиб беради. Вакциналар ва дориларнинг бу партияси дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида Туркия томонидан Ўзбекистонга юборилади.
Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг таъкидлашича, Covid марказга кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Ҳозирги кунда 160 нафарга яқини болалар даволанмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу кунгача Ўзбекистонда 117 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланган. Касалланган ўрта ҳолатдаги бемор муолажаси учун давлат ҳисобидан 15 млн сўмгача маблағ сарфланаётгани маълум қилинди.
7 октябрь куни газ фючерслари нархи кескин — 22 фоизга пасайиб, минг кубометр учун 1000 доллардан камроқни ташкил қилди. Financial Times нашри газ нархлари қулашини Россия президенти Владимир Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан боғламоқда. RT нашрига кўра, экспертлар Европа газ бозоридаги вазият вақт ўтиши билан мувозанатга келиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
«Самарқанд» халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан бир ойга ёпилди. Барча қатновлар Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Малайзия билан ўйини, Бекободда янги футбол академиянинг очилиши, шорт-трекчиларнинг Москвадаги мусобақада ғолиб бўлиши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Давлат экология қўмитаси «Навоийазот» корхонаси қудуғидан саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташланганлигини аниқлади. Хавфли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси бир неча бор ошиб кетиши балиқларнинг оммавий заҳарланишига олиб келди.
Қаймоқли, сабзавотли, товуқли ва картошкали, измирча ёки анъанавий — Zira.uz мазали ва серсув котлетлар рецептларини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви, 12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши, Абдулазиз Камиловнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси — «Газета.uz»нинг 8 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Толибон»нинг ИДга қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказаётгани, Ҳиндистоннинг сайёҳлик визаларини беришни бошлаши, Google’нинг иқлим ўзгаришини инкор этувчи контентни монетизация қилишни тақиқлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Алишер Усмоновнинг USM холдинги бош директори Иван Стрешинский «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида «МегаФон»нинг Ўзбекистон бозорига кириш сабаблари ҳақида сўзлаб берди. «У ўша ерда туғилди ва ёрдам беришни хоҳлайди», — деди у.
Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.
Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида шиа масжиди портлатилди. «Толибон» вакиллари камида 100 киши портлаш натижасида ҳалок бўлганлигини таъкидламоқда. Ҳозирча ҳеч қайси террорчи гуруҳ ушбу теракт учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.
2021 йилнинг 9 ойи давомида онлайн-аукцион орқали жами 221,1 млрд сўм қийматда 105,6 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган. Энг қиммат сотилган авторақамнинг нархи 441,5 млн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, товар-хом ашё биржасидаги савдолар бўйича бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 680,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда Сирдарёни Тожикистон орқали водий билан боғловчи автобус йўналишлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўл қадимдан Ховосни водийдаги вилоятлар билан боғлаб турган. Ҳозирда бу йўлнинг аҳволи қониқарли ва Тожикистон томони ҳам йўл очилишига рози. «Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли», — деди президент.
Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг