UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш вақтинча тўхтатилди.
USM Telecom, МегаФон ва Ўзбекистон ҳукумати Digital Holding қўшма корхонасини тузишди. Унга USM — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳолдинги активлари кирди. Россия томони корхонани ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади. Унга Ucell`нинг собиқ бош директори Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.
Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланди. Кўприк 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.
30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.
«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.
Россия Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланган тўрт кишини Ўзбекистонга топширди. Улар турли вақтларда ҳибсга олинган.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков эпидемиологик вазиятнинг яхшиланганини аҳолининг бир қисми касалланиб бўлгани ёки COVID-19га қарши вакциналангани билан боғлади. Бироқ вазиятнинг ёмонлашиш хавфи сақланиб қолмоқда, деди у.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийларга табригида таълим соҳасининг асосий вазифаларидан бири «фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат» эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви, «суперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланиши, Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилиши — «Газета.uz»нинг 29 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт"ларни янгиларига ўзгартириш муддатини 2022 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияга (ЛДП) янги раҳбар этиб сайланди. У собиқ мудофаа вазиридан 87 та кўп овоз тўплаб, мамлакатнинг юзинчи бош вазирига айланиш имконига эга бўлди.
Чоршанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кун давомида икки марта зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Қирғизистонда бўлган.
Сенат раиси Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджетларда қўшимча шакллантирилган 10 млрд сўмга яқин маблағлар депутатлар рухсатисиз сарфлаб юборилганини танқид қилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги АОКА билан биргаликда 10 дан ортиқ букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ноқонуний сайтларга киришни чеклади.
«Толибон» биринчи марта Тожикистонга таҳдид қилди. Аввалроқ, Тожикистон ҳукумати қаршилик кўрсатилаётган сўнгги ҳудуд — Панжшер вилояти толиблар томонидан бостирилаётганини қоралаган эди. Улар, шунингдек, «бу мамлакатда зулм ва таъқиблар натижасида тузилган бошқа Афғонистон ҳукуматини» тан олмасликларини билдиришди. Икки давлат чегарасидаги вазият оғирлашмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,30 сўмга кўтарилиб, 10 691,91 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.
«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг