Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчисининг ўғли вафот этди. Вилоятда содир бўлган бошқа бир ҳолатда нотекис йўлда ҳаракатланаётган Жигули машинаси Cobalt билан тўқнашди, оқибатда бир киши оламдан ўтди.
Шавкат Мирзиёев, Татьяна Каримова, президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, парламент аъзолари ва давлат органлари раҳбарлари биринчи президент Ислом Каримовни хотирлашди. Давлат раҳбари биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ҳақида гапирар экан, Афғонистон ҳам минтақанинг ажралмас қисми эканлигига урғу берди. «Афғонистонда сиёсий барқарорликни ўрнатиш — минтақавий хавфсизликнинг ишончли омилидир», — деди президент.
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Канададаги Ниагара шаршарасида мамлакат байроғи ранглари жилоланди.
Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан сентябрь ойи учун пенсия ва нафақаларни тўлаб бериш муддати ўзгарди. Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг қўшма баёнотига кўра, 6 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақалар тўланиши таъминланади.
Enter Engineering компаниялар гуруҳи «Меҳрибонлик» жамиятига ногиронлар аравачаси, шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни сотиб олишда ёрдам берди.
Коронавирусга чалиниш ҳолати кетма-кет тўртинчи кун 800 дан пастга қараб тушмоқда. Шунингдек, сентябрнинг илк кунида 494 киши тузалиб, 5 нафар бемор оламдан ўтди. Пневмонияга чалиниш ҳолати эса ошди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Афғонистон қўшниларига қочқинларни қабул қилиш эвазига 600 млн евро тўлаб беришни режалаштираяпти, деб хабар берди Financial Times. Нашр маълумотларига кўра, молиявий кўмакни Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва хатто Эрон ҳам олиши мумкин. Бу Афғонистондан Европага йўл олиши мумкин бўлган қочоқлар оқимининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди. У узоқ йиллар мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция ва адолатсизликка қарши курашган, фермерлар ва ишчиларни ҳимоя қилган.
«Толибон» Ўзбекистонни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, мактуб йўллади. Унда толиблар Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаши, Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор эканлиги қайд этилган.
6 сентябрдан 8 октябрга қадар Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида совуқ сув узилиши кутилмоқда. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади. Узилишлар жадвали.
Экология қўмитаси фуқаролардан ҳар бир ҳудудда «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш, иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кўчатлар экиш бўйича таклифларини юборишларини сўради.
Кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинганлар сони 800 дан ошмаяпти. 31 август куни пневмония ҳолати эса бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда юқорироқ бўлди.
Daryo bo’yi Business City ишбилармонлик маркази қурилиши доирасида Чирчиқ дарёсини торайтириш ҳисобига очилган ерлар Тошкент ҳокимлиги захирасига ўтказилади. Сўнгра улар лотларга ажратилиб, инвесторларга сотилади. Тушган маблағлар бюджет ссудаларини қоплаш ва келгусидаги қурилишларни молиялаштиришга сарфланади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлар экан, бўлғуси президент сайловларида дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди. «Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман», — деди у.
Янги Ўзбекистон" мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими, янги тайинловлар, Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши тўғрисида ТИВ баёноти — «Газета.uz»нинг 31 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Эстонияда янги президент сайлангани, Грузияда COVID-19 ҳолатлари кўпайгани туфайли янги чекловларнинг жорий этилгани, Хитой сувларига кираётган хорижий кемалар учун янги қоидалар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2019 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани,бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.
Долларнинг расмий курси 17,82 сўмга кўтарилди ва жами 10 671,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг