Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо Тошкентга ташриф буюради. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Хорижий инвесторлар кенгаши ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Суд Эрондан қайтган 27 ёшли наманганлик фуқарони Facebook`да президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги норозилик намойишларида айбланиб ҳибсга олинди. У ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.
Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.
Чет элда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган ва фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларни хориждан олиб киришда фитосанитария сертификатини талаб қилиш бекор қилинмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўйишда қабул қилди.
Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.
Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш жараёнининг шаффофлигини ошириш учун қурувчиларга солиқ солинадиган базани ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Тошкент шаҳрида ўртача минимал миқдор квадрат метр учун 5−7,5 млн сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди — ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.
Тошкент ҳайвонот боғида жонзотларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун навбатдаги васийлик дастури очилди. Бунда корпусларни таъмирлаш, ўйинчоқ, овқат олиб бериш, даволатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бу даврда васий ва унинг оиласига имтиёзлар, жумладан, зоопаркка бепул кириш имкони берилади.
Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган мебель цехи, шунингдек, Қаршида 1 млрд сўмлик газни қонунга хилоф равишда ишлатган корхона аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида май-август ойларида 1 млн кишини қамраб олиши кутилаётган «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади. Бунда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, IT ва замонавий бизнес соҳаларига йўналтиришга оид 60 дан ортиқ тадбир ўтказиш белгиланган.
Лондондаги ҳунармандчилик ҳафталигида ўзбекистонлик кулол Шоҳрух Раҳимов юнон устаси Яннис Зоис билан ясаган қўшма асари — чинни ва африканча ёғочдан ясалган ҳамда 22 каратлик олтин билан қопланган монументал тотемини тақдим этади.
Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида, жумладан, 6 та туманда май ойи учун иссиқ сув таъминотидаги узилишлар бўйича янгиланган жадвални эълон қилди.
Тошкентдаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушди. Хабарда бунга иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб бўлгани айтилган. Ҳокимлик муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Хитойдаги йирик шаҳарларнинг салкам ярми ер чўкиши туфайли сув тошқини хавфи остида қолиши мумкин. Бу нафақат ерости сувлари сатҳининг пасайиши, балки ҳудудлардаги биноларнинг оғирлиги билан ҳам боғлиқ.
Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Қатарда ўтган Осиё кубоги финалига чиққани ва 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклади. «Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди», — деди у.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтилмоқда. Экология бошқармасининг маълум қилишича, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотаси топширди, унда Россияда мамлакат фуқароларига нисбатан бўлаётган «кескин салбий муносабат» ҳамда уларнинг ҳуқуқлари «кенг миқёсда поймол этилаётганидан» хавотир билдирилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг