Республика махсус комиссияси томонидан 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўпроқ бўлиб, ПЗР тест ёки экспресс тестларни топширган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди.
Тадбиркор Ботир Арифжонов (LeBazar, Paynet, Khan Academy Uzbek) Ўзбекистон президентига иккита лойиҳани амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Биринчи лойиҳа доирасида у мактабларга бепул интернет ўрнатишни, иккинчиси доирасида эса IT-мактаб очиш учун 3 минг кв. метр майдон ажратишда кўмак сўраган.
Яманнинг Аден шахри аэропортига ҳукумат аъзолари етиб келганида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди ва 20 га яқин киши яраланди.
1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл қоидаларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари дронлар орқали фиксация қилинади.
Россия Тергов қўмитаси оппозиция лидери Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғади. У хайрия сифатида йиғилган 356 миллион рублни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида 176 ва 24 ўринли иккита модулли шифохона ишга туширилди. Шифохоналар қурилиши ва жиҳозланиши Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилди.
Сенати суд ҳокимияти фаолияти оид Конституцияга ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни ўз сайтида эълон қилди. Ушбу қонун матни Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган бўлса-да, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмаган эди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда каршеринг ташкилотлари фаолиятига имконият берилди. 10 январдан автомототранспорт воситаларини ушбу ташкилотларидан 30 кунгача ижарага олиш мумкин бўлади. Ушбу ташкилот автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.
Хорватияда эпицентри Петриня шаҳри бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ фуқаро уйсиз қолган, 7 нафари вафот этган.
Тошкент вилояти ҳудудидаги темирйўлларда икки нафар фуқарони юк поезди уриб кетди. Ҳалоқат фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида, қулоқчинларни тақиб ҳаракатланганликлари туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Улардан бири, 32 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.
Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.
Россельхознадзор 1 январдан бошлаб Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 34 та корхонага Россияга помидорларни олиб киришга рухсат берди.
Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақатгина электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ичида электромобилларни сотиб олишда ва уларни вақтинчалик олиб киришдаги йиғимлар бекор қилинади.
Депутат Дониёр Ғаниев Андижон ва Жиззах вилоятларида давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» аслида янгилик эмаслиги, бу икки ҳолат «айсберг»нинг учи эканлиги ҳамда қонунчиликда давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик йўқлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилганн жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинишини маълум қилди.
UzAuto Motors компания ҳақида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «махсус буюртма» асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатилганлигини такъидлади. Компания бу нафақат бренд нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатаётганлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида ҳукуматга маданий мерос объектларини рўйхатдан ўтказиш, сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича махсус дастурни қабул қилишни топширди. Президент охирги вақтларда баъзи ёдгорликларга бепарво муносабатда бўлинаётганини қоралади.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.
Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида келаси йили мамлакатда 2005 йилдан бери доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини эълон қилди.
2021 йилда иккита тезюрар поездни ишга тушириш, Бухоро-Урганч-Хива темир йўлини электрлаштиришни бошлаш, аҳоли пунктларидан вилоятлар марказларига автобус қатновларини кўпайтириш ҳамда ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичини якунлаш режалаштирилмоқда. Президент парламентга мурожаатида 2021 йилга мўлжалланган режаларга тўхталиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг