Фото: Самарқандда Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди
15 сентябрь 2024, 19:55

Фото: Самарқандда Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Самарқанд шаҳрида Германия федерал канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.

Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди
15 сентябрь 2024, 17:28

Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Германия канцлери Олаф Шольц якшанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Регистон майдонида эса президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)
15 сентябрь 2024, 15:46

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)

Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбонда замонавий сувтушар боғ барпо этилади. 2,5 гектардан иборат мазкур ҳудуддаги ҳайкал, фаввора ва барча дарахтлар сақлаб қолинади. Шунингдек, Шота Руставели кўчасининг 1,8 км қисми 24/7 режимидаги гастрономик кўчага айлантирилмоқда.

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпиадада илк мағлубиятга учради, қизлар эса ғалабали юришни давом эттирмоқда
15 сентябрь 2024, 14:20

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпиадада илк мағлубиятга учради, қизлар эса ғалабали юришни давом эттирмоқда

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг тўртинчи турида Вьетнам терма жамоасидан илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Аёллар жамоаси юқори баҳоланган Болгария термасини мағлуб этиб, ғалабали юришларини давом эттирмоқда.

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди
15 сентябрь 2024, 09:58

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди. Марҳуманинг 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида яна 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
15 сентябрь 2024, 00:05

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида яна 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон дуранг билан бошлади ва биринчи куннинг бошқа натижалари
14 сентябрь 2024, 23:29

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон дуранг билан бошлади ва биринчи куннинг бошқа натижалари

Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА мусобақасига мезбонлик қилмоқда — 14 сентябрда Тошкент ва Бухорода футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон 1-турда Нидерландия билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлди
14 сентябрь 2024, 23:21

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ғолиб бўлди. Фото, видео.

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан Самарқандда музокаралар ўтказади
14 сентябрь 2024, 16:47

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан Самарқандда музокаралар ўтказади

15−16 сентябрь кунлари Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг мамлакатга илк ташрифи давомида Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ва канцлер иштирокида икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилади.

Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: нархлар эълон қилинди
14 сентябрь 2024, 15:00

Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: нархлар эълон қилинди

Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибьютори ADM Global 12 сентябрь куни янги Tiggo 8 Pro Max, Tiggo 7 Pro ва Arrizo 6 Pro автомобиллари тақдимотини ташкил қилди.

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида ғалабали юришини давом эттирмоқда
14 сентябрь 2024, 14:11

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида ғалабали юришини давом эттирмоқда

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг учинчи турида Хорватия терма жамоасини мағлуб этди. Аёллар терма жамоаси рақиблари рейтинги юқори бўлишига қарамай, мусобақа мезбони Венгрия устидан ғалаба қозонди.

Hamkorbank ўзининг янги логотипини тақдим этди
14 сентябрь 2024, 13:00

Hamkorbank ўзининг янги логотипини тақдим этди

Hamkorbank банкнинг трансформацияси ва унинг замонавий молиявий ечимларга интилишини акс эттирувчи янги логотипни тақдим этди.

Исроил Адхамов Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди
14 сентябрь 2024, 11:49

Исроил Адхамов Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди

Исроил Адхамов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур тизимга киритилган янги лавозимда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишига масъул бўлади.

Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан наркотик моддалар олиб киришга уринганлар қўлга олинди
14 сентябрь 2024, 11:22

Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан наркотик моддалар олиб киришга уринганлар қўлга олинди

ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари Россия, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларидан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолди. Мазкур ҳолатларда қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерободдаги ҳибсхонада маҳбуслар учун етарли шароитлар яратилмагани аниқланди
13 сентябрь 2024, 23:54

Шерободдаги ҳибсхонада маҳбуслар учун етарли шароитлар яратилмагани аниқланди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбусларга етарли шароитлар яратилмаган, дея омбудсман мониторинг натижаларини эълон қилди. Камераларда қатор жиҳозлар етишмайди, чойшаб ва ёстиқ жилдлари ҳам мониторинг куни алмаштирилган, ювиниш хоналари гигиенага жавоб бермайди.

Фарғонадаги газ «заправка»да автобус ёниб кетди
13 сентябрь 2024, 23:36

Фарғонадаги газ «заправка»да автобус ёниб кетди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Isuzu автобусининг двигатель қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, жароҳатланганлар йўқ.

Самарқандда «Омонқўтон» боғига ноқонуний кириб, дарахтларни кесганлар табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди
13 сентябрь 2024, 22:27

Самарқандда «Омонқўтон» боғига ноқонуний кириб, дарахтларни кесганлар табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқанд вилоятидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғига экскаватор ва бульдозерлар билан ноқонуний кириб, жами 64 та дарахт ва бутага зарар етказган ҳамда Қизил китобга киритилган ўсимликларни пайҳон қилган шахслар табиатга 1 млрд 115 млн сўм зарар етказгани аниқланди.

Тошкент ҳокими қишга тайёргарлик кўришга оид фармойишни имзолади. Нималар режалаштириляпти?
13 сентябрь 2024, 21:31

Тошкент ҳокими қишга тайёргарлик кўришга оид фармойишни имзолади. Нималар режалаштириляпти?

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга доир фармойишни имзолади. Газ, электр, сув ва иссиқлик тармоқлари, уйлар, қозонхоналарни таъмирлаш режалаштирилмоқда. Бу мақсадлар учун 732,6 млрд сўм йўналтирилади.

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
13 сентябрь 2024, 20:55

ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади

Даниянинг Bavarian Nordic A/S компаниясининг MVA-BN вакцинаси дастлабки квалификациядан ўтди ва маймунчечакка қарши биринчи дори бўлди, деб хабар қилди ЖССТ.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказди
13 сентябрь 2024, 20:18

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҲҲК ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулотлар доирасида ҳаво мудофааси воситаларидан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, жанговар экипажларнинг қўшни Қирғизистон ва Тожикистон қўмондонлик ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг