Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Коронавирус беморлари сони 51 нафарга ортиб, жами 7228 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида ва 1 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди. Шулардан 12 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди. Чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйинида лондонликлар 2−1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли, Ливерпуль 23 очкога ўзиб кетди. Мерсисайдликлар учун чемпионатдаги ғалаба 1990 йилдан биринчиси бўлди.
Ўзбекистонда кун давомида 276 кишида коронавирус аниқланиб, яна бир рекорд қайд этилди. Жами ҳолатлар 7177 тага етди. 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир.
Ўзбекистонда кун давомида 192 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Жами тузалганлар сони 4877 нафарга етди.
Тошкентдаги бир қатор хусусий клиникалар коронавирус учун тест ўтказиш бўйича шартномалар имзолади. Уларнинг шу ҳафтадан мазкур хизматни кўрсатишни бошлаши кутилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси дунё ЯИМ пасайиши аввал прогноз қилинган 3 фоиздан 4,9 фоизигача пасайишини маълум қилди. Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига кутилганидан кўра кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани билдирилди.
Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.
Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Ўзбекистонда яна 97 кишида коронавирус аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 7087 тага етди. Касалланиш ҳолатларининг 65 таси карантин марказларида, 26 таси Тошкентда аниқланди.
Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.
Хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, хотин-қизларга олий таълим муассаларига тавсиянома асосида кириш учун Республика бўйлаб қўшимча 940 та грант жойи ажратилди.
24 июнь куни аҳоли орасида 31 кишида коронавирус тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкентда аниқланди. Жумладан, ободонлаштириш муассасаси ходими, божхоначи, уй бекаси ва бошқаларнинг инфекция юқтириб олгани маълум бўлди.
ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.
Барча ИИО ҳудудий бўлинмаларида узлуксиз видео ва овозни ёзиб олувчи жами 497 та сўров хоналари ташкил этилиши белгиланди.
Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида вафот этган беморда коронавирус инфекцияси бўлганлиги тасдикланди. Туман ҳокимлиги бемор коронавирусдан 20 июнь куни вафот этганини маълум қилганди, бироқ кейинроқ хабарни ўчириб ташлаган. ССВ беморнинг коронавирус билан оғриганини фақат 5 кундан кейин тасдиқлади.
Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.
Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг