Таниқли рассом Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этди. У кўплаб жаҳонга машҳур суратлар (жумладан, «Бойсун мадоннаси») ва Тошкентдаги монументал паннолар («Пахтакор» метро бекати, «Халқлар дўстлиги» саройи ва бошқалар) муаллифи ҳисобланади.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 10-халқаро конференцияси ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2-конференцияси бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида МДҲ давлатларининг «Шарқ-Aксилтеррор-2024» қўшма машғулотлари ўтказилади.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 6 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Бунгача шоир ҳайкали дунёнинг 10 га яқин шаҳрида ўрнатилган.
Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик — олти эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди. Вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Президент топшириғига биноан Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) конига бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов, энергетика, фавқулодда вазиятлар вазирлари ва бошқалар ташриф буюрди. «Газета.uz» икки ходим шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот олди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ёрдам кўрсатиб бориш белгиланди.
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум 6 октябрь куни бўлиб ўтади, деди мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг сўзларига кўра, референдум «кенг умуммиллий мулоқотнинг яна бир кўриниши» ва «эшитувчи давлат» концепциясини амалга оширишнинг ёрқин намунаси бўлади.
Ўзбекистондаги давлат ОТМларида супер контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.
Паралимпия ўйинларининг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Нурхон Қурбонова эса ядро улоқтиришда ўзининг мавсумдаги энг яхши натижаси — 7.75 метр билан бронза медалини қўлга киритди.
Бобур Омонов ядро улоқтириш дастурида 14,32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди ва икки карра Паралимпиада чемпиони бўлди. У бу натижаси билан 2021 йилда Токиода ўзи ўрнатган рекордни ҳам янгилади.
ССВ янги ўқув йили олдидан мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқлангани ҳақида эслатма берди. Рўйхат.
Президент Паралимпия чемпионлари Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Уларни ғалаба билан табриклаб, қолган иштирокчиларга муваффақият тилади. Аввалроқ давлат раҳбари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан ҳам гаплашганди.
1 сентябрга ўтар кечаси Венгрия пойтахтининг диққатга сазовор жойларидан бири — Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди. Илк бор ўтказилган акция Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 12 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. «Кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилинди, вазият тўлиқ назоратда, ваҳимага ўрин йўқ», — деди ФВВ. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг