Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган фармацевтика тармоғига оид режалардан экспортни ошириш, шу билан бирга, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотларга талабини қондириш ўрин олган. Соҳани рақамлаштириш орқали нархларни 20 фоизга арзонлаштириш, ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш кўзда тутилган.
БП Чирчиқ дарёсининг қўриқлаш зонасида 10 дан ортиқ тадбиркор мораторийга қарамай, ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишда давом этаётгани ҳақида хабар берди. Қурилиш материаллари заводи ҳам ишламоқда. БП компанияларнинг лицензиялари ҳалигача бекор қилинмаганини афсус билан қайд этди. Фото.
Келаси йилда Ўзбекистонда Давлат спорт академияси очилиши керак, дейилади президентга олиб кирилган тақдимотда. У ҳозирда қурилаётган Олимпия шаҳарчасида жойлашади. Шунингдек, барча ҳудудларда кураш маҳорат мактаблари очилади.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан 26−27 май кунлари мамлакатда Ўзбекистонда бўлади. Томонлар бир нечта қўшма ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.
Суд Самарқанд вилоятида туғилган, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 28 ёшли фуқарони президентни ҳақорат қилгани учун 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Эркак солиқ идоралари уни кўп марта жаримага тортгани учун Instagram`да ғазабланган ҳолда ҳақоратомуз изоҳ ва постлар жойлаганини билдирди.
Сурхондарёдаги қадимий «Ҳайвонтепа» ва «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорликларининг айрим қисмлари бузиб юборилиши оқибатида 227,4 млрд сўм зарар етди. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
48 ёшли бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина Осиё чемпионати олдидан олган жароҳати сабабли Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашмайдиган бўлди. Бу турнир унинг фаолиятидаги тўққизинчи Олимпиадага йўлланма олиш учун сўнгги имконият эди.
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта номланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.
Ўзбекистонда 14 сентябрдан 6 октябргача ўтказиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи эълон қилинди. У ўзбек ошхонасида ишлатиладиган қалампирдан илҳом олган ҳолда ишланган. Расмий бренд Регистон майдонида 26 май куни жамоатчиликка тақдим этилади.
Самарқандда тўртинчи Coca-Cola заводи очилиши муносабати билан Anadolu Group Ўзбекистон иқтисодиётига 500 млн доллардан ортиқ сармоя киритди ва Наманган вилоятида янги Coca-Сola заводини қуришни режалаштирмоқда.
Жанубий Корея, Хитой ва Япония етакчилари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор уч томонлама саммитни ўтказади.
Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтирилади. Шу билан чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.
Кўкдала туманида юқори тезликдаги КамАЗ пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди, ҳайдовчи қамоққа олинди.
ДХХ вилоятларда рейд тадбири ўтказди. Унда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ёрдам бериб, $20 минг талаб қилгани маълум бўлди. Тошкент вилоятида эса «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг 2 ходими ишлаб чиқарувчига трансформатор ўрнатиб бериш учун $39 минг олгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 25 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилди.
28 майдан Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Чуй вилояти Сокулук туманида жойлашган заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Рақамли суғурта компанияси Neo Insurance фаолиятининг бир йиллигини нишонлади ва истиқболдаги режалари билан бўлишди.
Буюк Британияда умумий (парламент) сайловлар 4 июль куни бўлиб ўтади. Бош вазир Риши Сунак қирол Чарльз III парламентни тарқатиб юборишни маъқуллаганини маълум қилди.
Yandex Go Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида иш бошлади. «Бу ерда аввал бу каби онлайн хизматлар мавжуд эмас эди», — дейди Yandex Тахи`нинг МДҲдаги ривожланиш бўйича директори.
Uzum Market миллий рақамли экотизими «Йил бренди» мукофотида совринлар сони бўйича етакчи бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг