Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
19 апрель 2024, 15:59

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 апрель)
19 апрель 2024, 15:49

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 апрель)

Еттита кинопремьера, «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, пойтахт марказидаги иккита марафон, «Миллион» жамоаси концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги бўйича резолюцияга вето қўйди
19 апрель 2024, 15:49

АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги бўйича резолюцияга вето қўйди

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига оид резолюция лойиҳасига вето қўйди. Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат мақомига эга.

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди
19 апрель 2024, 15:49

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонасини очиб берди (фото)
19 апрель 2024, 14:29

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонасини очиб берди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги янги қурилган ваколатхонаси очилиш маросимида қатнашди. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди
19 апрель 2024, 14:12

Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ой автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилганини маълум қилди. Бозор март ойи давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.

Тошкентда болалар инклюзиясига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси ўтказилмоқда
19 апрель 2024, 14:01

Тошкентда болалар инклюзиясига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси ўтказилмоқда

19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди
19 апрель 2024, 13:47

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).

Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилади
19 апрель 2024, 12:04

Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига тўлов-контракт асосида ўқитилади.

Қатор ҳудудларда чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди
19 апрель 2024, 11:59

Қатор ҳудудларда чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди. Нархлар 1200−2000 cўм оралиғида кўтарилди.

Исроил дронлар орқали Эронга ҳужум қилди (видео)
19 апрель 2024, 11:57

Исроил дронлар орқали Эронга ҳужум қилди (видео)

Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди
19 апрель 2024, 10:54

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидагина куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда
19 апрель 2024, 10:27

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.

Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия
19 апрель 2024, 10:09

Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда Macan концерти бўлиб ўтаётган Humo Arena’га сохта чипталар сабаб одамлар киритилмаётгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ бериб, баъзи фуқаролар концертга аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринганини маълум қилди.

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади
19 апрель 2024, 09:35

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади

Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди
19 апрель 2024, 09:34

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
19 апрель 2024, 05:48

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.

Россия Украинанинг деярли барча иссиқлик энергиясини йўқ қилди — Зеленский
18 апрель 2024, 23:56

Россия Украинанинг деярли барча иссиқлик энергиясини йўқ қилди — Зеленский

Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида Украина деярли барча иссиқлик электр станцияларини йўқотди, атом электр станциялари эса ўққа тутилиш хавфи остида, деди президент Владимир Зеленский. У яна иттифоқчиларни мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди.

21 апрель куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида марафонлар ўтказилиши муносабати билан транспортлар ҳаракати чекланади
18 апрель 2024, 23:23

21 апрель куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида марафонлар ўтказилиши муносабати билан транспортлар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида 21 апрель куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.

Электр ва газ нархи қанчага ошади? Янги тарифлар бўйича ҳисоблаш қандай бўлади? Тушунтирамиз
18 апрель 2024, 22:42

Электр ва газ нархи қанчага ошади? Янги тарифлар бўйича ҳисоблаш қандай бўлади? Тушунтирамиз

«Газета.uz» оширилган тарифлар бўйича газ ва электр энергияси харажатлари қандай ўзгаришини ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, ҳукумат қандай чекловларни кўриб чиқаётгани, лимит доирасида ишлатилмаган свет ва газни жамғариш ҳамда эски тарифлар бўйича олдиндан тўлов қилиш мумкин ёки йўқлигини билиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг