Президент фармони билан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Қарордан ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш мақсад қилинган.
Тошкентда бошқарув пайтида сигарет чеккан 87-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан олинди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг қайд этишича, у корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилмаган.
Тармоқларда бир эркакнинг боласини турли шаклда қийнагани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани унинг ҳаракатларини ғайриинсоний дея атаб, эркакка нисбатан қийнаш ва ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш айблови бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилди.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вазирликларнинг очиқлик рейтингини тузди. Рақамли технологиялар вазирлиги энг юқори, Маданият вазирлиги эса энг қуйи ўринда қайд этилди. Бунда вазирликларнинг йил бошидан бери 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинган.
Бир кунга бепул бўладиган Тошкент метроси, бир неча соат газсиз қолган Сурхондарё ҳудудлари, мониторинг қилинаётган машина шартномалари, рапид бўйича жаҳон чемпионлигини сақлаб қолган Карлсен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен рапид бўйича беш карра жаҳон чемпиони бўлди. Самарқанддаги турнирда Нодирбек Абдусатторов сўнгги партияда дуранг ўйнаб, кучли учликка кириш имкониятидан маҳрум бўлди. Ўзбекистонлик шахматчи 11-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни якунига кўра Магнус Карлсен пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон вакилларидан Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди, Муҳиддин Мадаминов эса ҳиндистонлик гроссмейстерни мағлуб этди.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ставкалар Тошкент шаҳрида деярли 50 фоизга ошаётганига изоҳ берди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.
Эндиликда OXYmed дорихона тармоғи харидорлари керакли дори-дармонларни OXYmed Go сайтида онлайн буюртма қилиб, уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин.
UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.
Янги Тошкент дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов Gold Step Invest компанияси билан пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт кесишмасини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Компаниянинг ҳаммуассиси унинг қариндоши бўлиши мумкин. Лойиҳа қиймати 350 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллади. Маҳалла «аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг таянч бўғини» сифатида қайд этилган. Янги йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
UzAuto Motors компанияси харидорлар томонидан «сотувга» жойланаётган шартномалар мониторингини олиб бораётгани ва уларнинг махсус маълумотлар базасини шакллантирилишини маълум қилди. Компания харидорлардан учинчи шахслардан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини «сотиб олмасликликни» сўради.
Президент фармони билан «маҳалла еттилиги» (собиқ «бешлик») ҳар бир аъзосининг вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Ҳукуматда «еттилик»ни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.
ANCAP томонидан Chery Tiggo 7 Pro автомобиль модели «юқори хавфсизлик ва сифат» тамойилларига содиқлигини кўрсатадиган беш юлдузли хавфсизлик рейтингига сазовор бўлди.
31 декабрь куни Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади. Барча бекатлар соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.
Малайзия пойтахтида Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлди. «Насаф» мазкур босқичда БААнинг «Ал Айн» жамоаси билан ўйнаса, «Навбаҳор» Карим Бензема етакчилигидаги «Ал Иттиҳод»га қарши майдонга чиқади.
Ўзбекистонда 1 апрелдан тегишли манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг