6 октябрь куни Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларидаги айрим маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистон биринчи марта 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Осиё ўйинлари 2023 Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик бешкурашчи Алисе Фахрутдинова қувонарли натижаларни қўлга киритди ва Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олди. Life Group Business ушбу спорт турини қўллаб-қувватлайдиган компаниялардан биридир.
Ўзбекистон президенти Қозондан Москвага етиб борди. Аэропортда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва ҳукумат раҳбари билан музокаралар ўтказади.
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти норвегиялик ёзувчи, шоир ва драматург Юн Фоссега «айтиб бўлмайдиганларни сўзлатадиган новаторлик пьесалари ва прозаси учун» берилди.
Ўзбекистон президенти Қозон шаҳрида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва икки давлат ҳудудлари форуми якунлари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда Россиянинг «Алабуга» ва «Мастер» технопарклари билан саноат паркларини ташкил этиш ҳам келишувлар рўйхатидан ўрин олди.
Украинанинг Харьков вилояти Купянский туманидаги дўкон ва кафега ракета зарбаси берилиши натижасида 50 га яқин одам, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тўй кортежининг икки иштирокчиси 10 суткага ҳибсга олинди. Машиналарни бошқараётган ёшлар тўй маросимига кетаётган йўлда рулни қўйиб юбориб, салондан тўлиқ чиқиб олишган.
Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.
1 ноябрдан ўзбекистонликлар ойига 1000 кВтдан кўп электр энергияси сарфлагани учун тарифдан 2−4 бараваргача қимматроқ тўлов қилади. Бу тартиб ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланди. Энергетика вазирлиги эса ўсувчан коэффициент «аҳолининг 98 фоизига умуман таъсир қилмаслигини» айтмоқда.
Британия ҳукумати «чекмайдиган авлод»ни яратиш мақсадида Англияда 2008 йилдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу 2040 йилга бориб ёшлар орасида чекишни деярли тамомила тўхтатиш имконини беради, — дейилади хабарда.
Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел-сув тошқин ҳодисалари 2022 йилда (171 та) кузатилди. «Энг ачинарли ҳолат — бундан инсонларнинг ҳалок бўлиши қайд этилмоқда», — деди Ўзгидромет агентлиги бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Заҳидов.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради, дея таъкидланди президентга қилинган тақдимотда. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим техникумларда халқаро дастур асосида ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Тошкент вилоятида Wildberries логистика хабини қуриш, Россиядан метро вагонларини етказиб бериш, сув таъминоти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, Ozon маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.
«Даракчи плюс» газетаси журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди.
Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Kama компаниясининг Atom электромобилини Ўзбекистонда йиғиш, кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг