Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига тоғдан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган икки бош Тянь-Шань қўнғир айиқ боласи тушгани аниқланди. Улар махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, Ҳисор қўриқхонасига қўйиб юборилди.
Санитария эпидемиология қўмитаси Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди. Мазкур инфекция оқибатида мамлакатда 2 киши вафот этди, ЖССТ вирус авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тасдиқлади.
Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.
1 октябрдан Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги таъмирланаётган кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланди. 10 та автобус йўналиши ўзгартирилди (харита).
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).
Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.
Сентябрь якунлари бўйича Ўзбекистонда 1,2 фоиз инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача тезлашди. Ўтган ойда Қозоғистондан ун импорти тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ушбу маҳсулот, шунингдек, тухум, сабзи ва картошка нархи кескин кўтарилди. Бензин ва метан нархи ҳам ўсмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.
Яқинда Chery бренди мағлубиятсиз акция ўтказди, унда ҳар бир автомобиль харидори совғага эга бўлди. Октябрда Chery Uzbekistan фаолиятининг бир йиллиги муносабати билан компания мижозлари учун яна бир нечта таклифларни тайёрламоқда.
Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.
Самарқанд вилоятида 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 яшар эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Дубайга саёҳат бутун оила билан дам олиш учун ажойиб йечим бўлиши мумкин. Бепул кўнгилочар ҳордиқ ҳақида маълумотни Visit Dubai сайтида топиб, арзон нархдаги саёҳатни режалаштириш мумкин.
Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.
Миробод туманида 2008 йилда туғилган қиз номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган аҳолидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Пойтахт ҳокимлиги таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилаётганини эслатиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.
Иш ва ўқиш сабаб ошхонага кам вақт ажратаётганлар учун Zira.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса таомлар» рўйхатини тузиб чиқди. Улар орасида пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқ оёқчалари, дўлма, медовик, напалеон ва бошқа таомлар бор.
Сергелидаги аҳоли турар жой бинолари ва хонадонларини таъмирлаш учун давлат ҳисобидан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби шу мавзуда бўлган баҳс-мунозаралардан сўнг маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг