Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси чанг бўрони вақтида нималар қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди. Кўчада камроқ бўлиш, ниқоб тақиш, томоқ ва бурунларни чайиш ҳамда чанг зарралари биноларга кириши мумкинлигини ёдда тутиш тавсия этилмоқда.
Техник таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент марказий (Шимолий) темирйўл вокзалидан ҳаракатланадиган айрим поездлар қатнови 15 сентябрдан 15 октябргача «Тошкент-Жанубий» вокзалидан амалга оширилади. Бу вақтда икки вокзал ўртасида бепул автобуслар қатнайди.
Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак. Улар бир қон, бир артерияга айланиши керак», — дейди қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одилов.
Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.
13−15 сентябрь кунлари йўллар модернизация қилиниши муносабати билан Тошкент, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё ўртасидаги бир қатор темирйўл қатновлари бекор қилинди.
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин узлуксиз электр энергияси етказиб беришни йўлга қўйиш зарур, дея таъкидлади энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматга янги тарифни 2024 йилнинг 1 майидан жорий этиш бўйича таклиф киритилиши кутилмоқда.
Ливанда ўтган пара-таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида ўзбекистонликлар 11 та медаль олди: 3 та олтин, 3 та кумуш, 5 та кумуш. Ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг 2-ўринни эгаллади.
Янги Тошкентда «эски» Тошкент билан боғланган трамвай ва метронинг ягона тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. «Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб бориш мумкин… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди» , — дейди қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Одилов.
Kompromatuzb иши доирасида судланаётган журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил қамоқ жазосини бериш ва 3 йил давомида касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш сўралди.
11−15 сентябрь кунлари Ўзбекистонда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкентда декабрь ойида Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, халқаро конференция ва кўргазмалар ўтказиш ҳамда академиянинг янги ҳақиқий аъзоларини қабул қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва бошқа расмийлар АҚШга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга бориши кутилмоқда. У ерда «Марказий Осиё-АҚШ» форматидаги биринчи саммит (C5+1) ўтказилиши режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим қисмларида 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилишлар бўлади. Рўйхат.
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази чораклик макроиқтисодий таҳлилида. Марказ 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.
Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.
Душанба тонгида водий вилоятларида зилзила кузатилди. Эпицентр Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл. Ер силкиниши Андижон ва Наманган вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳукумати қарори лойиҳасида яқин олти ойда газ тўлдириш шохобчаларида газнинг максимал чакана нархи 3250 сўмдан ошмаслиги учун «қатъий чоралар» кўрилиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.
Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров Ислом динида, хусусан, кийинишда ҳаддидан ошиш ҳолатларини танқид қилди. «Бизнинг мазҳабимиз аёллар маълум бир кийимни кийишига буюрмаган, қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса бизнинг мазҳаб кўрсатмасида йўқ», — деди муфтий.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг