Афғонистондан наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан боғлиқ эмас — Исматулла Иргашев
4 ноябрь 2022, 22:52

Афғонистондан наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан боғлиқ эмас — Исматулла Иргашев

«Толибон» гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши олдинги тузумга қараганда қатъийроқ курашмоқда, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. У наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эмас, захиралардан фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлади.

«Биз қонун доирасидаги мажбуриятимизни бажардик». Давактив раҳбари — Uzcard хусусийлаштирилиши ҳақида
4 ноябрь 2022, 18:02

«Биз қонун доирасидаги мажбуриятимизни бажардик». Давактив раҳбари — Uzcard хусусийлаштирилиши ҳақида

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов Uzcard`нинг 210,1 млрд сўмга хусусийлаштирилиши ва нега давлат улушининг очиқ савдоларга қўйилмаганига изоҳ берди.

Комил Алламжонов: «Таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмаслик керак»
4 ноябрь 2022, 17:30

Комил Алламжонов: «Таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмаслик керак»

Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
4 ноябрь 2022, 17:02

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин

Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Байрам санаси дам олиш кунига тўғри келса, ишланмайдиган кун қўшиб берилади
4 ноябрь 2022, 16:46

Байрам санаси дам олиш кунига тўғри келса, ишланмайдиган кун қўшиб берилади

Ўзбекистонликлар кўп йиллардан буён байрам санаси якшанбага тўғри келиб қолса, қўшимча дам олиш куни ҳар доим ҳам қўшиб берилмаслигидан нолиб келарди. Меҳнат кодексининг янги таҳририга кўра, дам олиш куни байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги кунга кўчирилади.

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади
4 ноябрь 2022, 16:17

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади

Ўзбекистонга Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келишда давом этади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Тошкентда икки киши бир йигитни унинг ўз уйида дўппослади
4 ноябрь 2022, 16:05

Тошкентда икки киши бир йигитни унинг ўз уйида дўппослади

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Покистон собиқ бош вазири норозилик намойишида яраланди
4 ноябрь 2022, 15:51

Покистон собиқ бош вазири норозилик намойишида яраланди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб Лаҳордан Исломобод томон йўлга чиққан норозилик автокарвонига бошчилик қилиб кетаётганида оёғидан ўқ еди.

Бенямин Нетаняху Исроилдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди
4 ноябрь 2022, 15:30

Бенямин Нетаняху Исроилдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди

Ўтган йили лавозимини тарк этган Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху Кнессетга сайловларда ғалаба қозонди — унинг «Ликуд» партияси парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритди.

«Агар ислоҳотларни секинлаштирсак, иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш деярли имконсиз бўлиб қолади» — Тимур Ишметов
4 ноябрь 2022, 15:29

«Агар ислоҳотларни секинлаштирсак, иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш деярли имконсиз бўлиб қолади» — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда ташқи қарз олиш қимматга тушмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон иқтисодий сиёсатда эътиборни давлат бюджети ва қарз олиш имкониятларидан кўра, хусусий пул маблағларидан фойдаланишни кўзда тутувчи таркибий ислоҳотларга қаратиши керак.

Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда
4 ноябрь 2022, 13:20

Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда

Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди
4 ноябрь 2022, 12:58

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди

ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда
4 ноябрь 2022, 12:09

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади
4 ноябрь 2022, 11:16 1

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади

Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
4 ноябрь 2022, 10:43

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти
4 ноябрь 2022, 10:42

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти

Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди
4 ноябрь 2022, 10:25

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди

Бекободдаги Тожикистон фуқароси вақтинча яшаб келаётган хонадондан сотиш учун мўлжалланган салкам 15 кг гашиш топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади
4 ноябрь 2022, 09:50

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади

Тижорат банклари 4 ноябрь куни 1 долларни 11 165 сўмдан 11 185 сўмгача бўлган оралиқда сотишни бошлади.

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди
4 ноябрь 2022, 08:55

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди

АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди
4 ноябрь 2022, 08:48

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, жумладан, Самарқанддаги UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси ўтказиладиган объектлар кўздан кечирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг