Тошкент шаҳрининг электрга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил якунигача 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватлари ишга туширилади. Шунингдек, электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳасига 3,5 трлн сўм йўналтирилади.
Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Австрия ва Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашиш учун мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини тузиш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўли Сергели 5-бекатидан «Зангиота-2» юқумли касалликлар шифохонасигача 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилди. Аввалроқ ходимлар ва беморлар транспорт йўқлигидан шикоят қилганди.
Яшнободдаги 152-мактабда ўқитувчи дарсга халақит бергани учун болани уриб, дарсдан чиқариб юборди. Туман суди педагогга 900 минг сўм жарима тайинлади. Ўқитувчи эса мазкур ҳолат мактаб директори томонидан уюштирилгани ва мажбурий ишдан бўшатилганини айтмоқда.
Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани хабар қилинганди. Вилоят ИИБ унинг шахсига аниқлик киритиб, 15 суткага қамалганини маълум қилди.
Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.
Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари дипломатик муносабатларни қайта тиклаш бўйича баёнот имзолади. Расмийлар икки ой ичида элчихоналарни қайта очишга келишиб олди. Муносабатлар 2016 йил Саудияда шиа руҳонийси қатл этилиши ва Теҳрондаги қироллик элчихонасига ўт қўйилиши ортидан узилганди.
Ялпизли аралашма қўшиб тайёрланган, бодринг ва карамли салат, грузинча, нўхат ва сабзавотли салат ва бошқалар — Zira.uz фойдали ва тез тайёрланадиган баҳорий салатлар рўйхатини тақдим этади.
Тижорат банклари 11 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 335 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 400 — 11 450 сўм.
Ҳукумат қарори билан халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади. Унга кириш учун Инвестициялар вазирлигига ариза юбориш керак бўлади ва сертификат 1 йил муддатга берилади.
Ўзбекистон ҳукумати фармойиши билан 11 март (иш куни)да ўтказилиши режалаштирилган ҳашар 18 мартга кўчирилди.
Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.
Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар компанияга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Ижтимоий тармоқларда Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИО ФМБ ҳолатга аниқлик киритиш учун терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Интернетда машинасининг ён ойнасига сичқон тутишга мўлжалланган ёпишқоқ қопқонга тушган читтакни бошига чертиб қийнаётган эркак видеоси тарқалди. Кейинроқ у ўз қилмишини қуш машина ойналарини тирналаётгани билан изоҳлаб, кечирим сўради. Экологлар тегишли ҳужжатларни ИИБга топширди.
30 апрелда ўтказилиши кутилаётган Янги Конституция референдуми, аёлларнинг кийинишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилгани, Ўзбекистонда ишга тушадиган 5G мобил интернети, бир ҳафтага қолдирилган умумхалқ ҳашари, марафонга ёпиладиган кўчалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистон ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 15 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, автомобиль ва тижорат ускуналарини йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, қўшни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади. Қонуннинг ўзини кўриб чиқиш ҳақида эса судга мурожаат қилинмаган.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкилотчилари иштирокида матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг