Доҳада ЖЧ-2022 B гуруҳидаги илк учрашув 6:2 ҳисобида якунланди. Ўйинга ҳакам жами 24 дақиқа (14+10) қўшиб берди. Англия терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ҳозирча гуруҳда пешқадамга айланди.
Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади. Ташриф доирасида 14 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 4 та ҳолатда жами 7,2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларни қўлга олди. Кредитларнинг асосий қисми чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш учун олинган. Ҳозирда гумондорларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентнинг Шифокорлар кўчасида Онкология марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Унда Онкология маркази, унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиали жойлаштирилади. Бўшаган 3 та бино сотувга қўйилди.
Пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликлари қошидаги «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 29 та хонадон сотиб олинди. Хонадонлар бошпанасиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга ижтимоий уй сифатида берилади.
Компания Pure Milky шахсий фермалар, корхонадаги технологик жараёнлар ва аллақачон кўпчиликнинг cевимли бўлишга улгурган маҳсулотлари тўғрисида истеъмолчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.
Сешанба кунидан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлиб, баъзи жойларда эса +23 даражагача кўтарилади. Республика бўйлаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Самарқанд туманида қайнонаси билан келишолмай, ўзи ва 3 боласини «Дарғом» каналига ташлаган 26 ёш аёлнинг фарзанди мурдаси орадан 10 кун ўтиб канал қирғоғидан топилди. Аёл ва унинг икки боласи воқеа вақтида сувдан чиқариб олинган эди. Ҳозирда онага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
20 ноябрь кечаси ЖЧ-2022'нинг илк учрашувида мезбон Қатар терма жамоаси Эквадор билан учрашди ва ЖЧ тарихида илк бор мезбон мамлакат илк учрашувда мағлубиятга учради.
Сенаторлар томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди. Унга кўра, мол-мулкни ижарага бериш, қарз шартномаларини тасдиқлаш, автомобилни бошқариш учун ишончнома олишда тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилади.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида маҳаллий аҳоли таъмирталаб кўчага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги йўлни 2023 йил бошида таъмирлашни ваъда қилмоқда.
Президент қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У мудофаа ва жамиятда тинчлик ҳамда барқарорликни асрашга ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларга берилади.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг қарорига кўра, 21 ноябрдан «Туркистон банк» омонатчилари ўз маблағларини қайтариб олиш ва омонатга қўйиш юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»га мурожаат этишлари мумкин бўлади.
Таэквондо WT бўйича Мексикадаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза билан якунлади. Унда жами 16 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф ҳам кўзда тутилган.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.
21 ноябрь куни Тошкентда 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда. Бўрон таъсири соат 11:00 га бориб 4 баллга, 17:00 га бориб эса 3 баллгача пасаяди.
Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.
Тижорат банкларида 21 ноябрь куни доллар 11 130 — 11 250 сўм оралиғида сотиб олинмоқда, сотиш эса 11 240 — 11 270 сўмни ташкил этади.
2022 йил охиригача Stroymart компанияси Ibn Sino Savdo Markazi ҳудудидаги тижорат кўчмас мулкларини харид қилиш орқали 1 млрд сўм ютиб олиш имкониятини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг