Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғиши мумкин
10 июнь 2022, 12:32

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Душанбагача айрим вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, +31…+33 даражагача тушади.

Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди
10 июнь 2022, 11:41

Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди

Наманган вилоятида Исҳоқхон Ибрат номидаги давлат чет тиллари институтини ташкил этилди. Ўқув жараёнлари сентябрдан бошланади.

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди
10 июнь 2022, 11:31

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди. Ҳудуднинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлари энди фақат шу ерда ўтказилади. Биринчилардан бўлиб вилоят раҳбари Зойир Мирзаев имтиҳон топширди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси олдидаги кўча вақтинча ёпилади
10 июнь 2022, 11:17

Ўзбекистон давлат консерваторияси олдидаги кўча вақтинча ёпилади

Жума куни «Open-air» концерти ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваторияси олдидан ўтувчи кўча транспорт ҳаракати учун соат 18:30 дан 23:00 гача ёпилади.

Май ойида сўмнинг реал курси яна 1,8 фоизга қадрсизланди
10 июнь 2022, 10:48

Май ойида сўмнинг реал курси яна 1,8 фоизга қадрсизланди

Май ойида сўмнинг реал айирбошлаш курси февраль ойидан буён 8 фоизга пасайиб, яна 1,8 фоизга қадрсизланди. Марказий банк буни юқори инфляция ва ҳамкор мамлакатларда валюта курсларининг кўп йўналишли ўзгариши билан изоҳлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган беш аъзо давлат сайланди
10 июнь 2022, 10:33

БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган беш аъзо давлат сайланди

БМТ Бош ассамблеяси делегатлари Малта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор ва Япония мамлакатларини Хавфсизлик кенгашининг янги вақтинчалик аъзолари этиб сайлади. Ушбу давлатлар вакиллари 2023−2024 йиллар давомида Кенгаш ишида иштирок этади.

Сирдарёда фарзандини $15 мингга сотишга уринган аёл қўлга олинди
10 июнь 2022, 10:28

Сирдарёда фарзандини $15 мингга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Гулистон шаҳрида 26 ёшли аёл ўзининг 1 ёшли фарзандини 15 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, гумондор ҳибсга олинди.

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди
10 июнь 2022, 10:13

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эронда йўловчи поезди фалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президентига таъзия билдирди. Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 87 нафарга яқин йўловчи жароҳатланган.

Учта ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахслар ушланди
10 июнь 2022, 10:06

Учта ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахслар ушланди

Тошкент шаҳри, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний равишда сотишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 13 300 долларни 147,7 млн сўмга айирбошлашга ҳаракат қилгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент четида дрифт учун трасса барпо этилади
10 июнь 2022, 00:12

Тошкент четида дрифт учун трасса барпо этилади

Тошкентнинг Бектемир туманидаги «Шоназар» маҳалласидан дрифт ва дрэг-рейсинг уюштириш учун ер участкаси ажратилади. Кенгаш автопойга иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши, автомобилларини техник кўрикдан ўтказиши учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди.

Фото: Тошкент аэропортида фавқулодда ҳолатни бартараф этиш бўйича машғулотлар
9 июнь 2022, 23:54

Фото: Тошкент аэропортида фавқулодда ҳолатни бартараф этиш бўйича машғулотлар

Аеродромдаги шартли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича машғулотларга Тошкент аэропортининг 13 та хизмати — 117 ходим, 47 та техника ва Ту-154 ўқув самолёти жалб этилди. Фотосурат.

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 июнь 2022, 22:00

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда вино ва пивонинг рекламасига рухсат берилгани, 16% этиб белгилаган асосий ставка, Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратаётган Жаҳон банки, ёлғиз кексалар ва фахрийларга бепул озиқ-овқат ўрнига бериладиган нақд пул ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 июндаги хабарлар дайжестида.

11 − 16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказилади
9 июнь 2022, 21:06

11 − 16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказилади

11 − 16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида 30 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари оммавий қабуллар ўтказади. Қабул кунлари ва манзиллар.

Ўзбекистондан Россияга йўловчи поезди қатнови 23 июндан қайта тикланади
9 июнь 2022, 19:17 1

Ўзбекистондан Россияга йўловчи поезди қатнови 23 июндан қайта тикланади

Ўзбекистондан Россияга йўловчи темир йўл транспорти ҳаракати 23 июндан бошланади. Аввалроқ поездлар қатнови 14 июндан бошланиши хабар қилинган эди.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
9 июнь 2022, 17:54

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.

Ўзбекистонда маҳаллий вино ва пивонинг чекланган рекламасига рухсат берилади
9 июнь 2022, 17:43

Ўзбекистонда маҳаллий вино ва пивонинг чекланган рекламасига рухсат берилади

«Реклама тўғрисида»ги янги қонун билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берадиган қатор ҳолатлар белгилаб берилди. Бунгача мамлакатда алкоголли ичимликлар рекламаси бутунлай тақиқланган эди.

МБ асосий ставканинг 16 фоизга туширилиши бўйича тушунтириш берди
9 июнь 2022, 16:52

МБ асосий ставканинг 16 фоизга туширилиши бўйича тушунтириш берди

Марказий банк иқтисодий хатарларнинг салбий таъсири босқичма-босқич барҳам топиши, валюта бозори барқарорлашуви ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда асосий ставкани йиллик 17 фоиздан 16 фоизга туширишга қарор қилди. Инфляция прогнози ўзгаришсиз қолдирилди.

Реклама тўғрисидаги қонун билан реклама тилига янги талаблар ўрнатилмоқда
9 июнь 2022, 15:51

Реклама тўғрисидаги қонун билан реклама тилига янги талаблар ўрнатилмоқда

Президент томонидан имзоланган «Реклама тўғрисида»ги янги қонун уч ойдан кейин кучга киради. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгилаб берилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратади
9 июнь 2022, 15:33 1

Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда деградацияга учраган ерлар ва ўрмонларни тиклаш мақсадида 30 йил муддатга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна иккита траст фонд қўшимча 11 млн доллар йўналтиради. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор вазифалар юклатилмоқда.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда
9 июнь 2022, 15:29

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг