Президент қарори билан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларда ички аудитни ташкил этиш бекор қилинади. 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Марказий банк ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,04 этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Бейбут Атамқулов ўз иш фаолиятини бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул қилиб олди.
Зангиота туманида ўтказилган тезкор рейд давомида фуқарога тегишли қушхонада жами 1,2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди.
«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафталар ва кунларни санашда давом этмоқда. Дмитрий Поваров билан биргаликда биз амалдаги чемпионлар — французлар, Дания трансформери, кучли Тунис ҳимояси ва австралиялик «соккероуз» усталаридан ташкил топган D гуруҳини ўрганмоқдамиз.
Осиё тараққиёт банки ажратадиган қарз Ўзбекистонда «яшил» ипотекани кенгайтиришни молиялаштиради. Бундай кредитлардан иситиш ва совутиш тизимларини таъмирлаш ёки ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, гидроизоляцияни яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш мумкин.
Қримдаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишларини ватандаги ОТМларга ўтказишда ёрдам сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
Маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда президент қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун «Cаноат ипотекаси» дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчилар учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича топшириқ берди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Бектемир туманида топилган икки ўсмирнинг ота-онаси ёки яқинлари қидирилмоқда. 13 ва 15 ёшли ўғил бола яқинлари ҳамда яшаш жойи ҳақида маълумот бера олмаган.
Human Rights Watch Ўзбекистонни Нукус воқеаларида бўлгани каби ўлим ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида оломонни назорат қилиш учун шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар қўлланиш тартибини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларни ИИО ходимлари жиҳозлари қаторидан четлаштиришга чақирди.
8 ноябрь куни Олмаота шаҳрининг Толе Би — Абилай Хан кўчалари кесишмасида 2 та йўловчи ташувчи автобус бир-бирига урилиб кетди. Оқибатда 20 га яқин киши жабрланди, 1 нафари вафот этди. Автобуслардан бири хусусий ташувчига тегишли бўлгани айтилмоқда.
Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Тошкентда ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.
16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши Omicron-Delta оқсил вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Янги вакцина коронавируснинг дельта ва омикрон мутация штаммлари учун мўлжалланган. Икки мамлакат COVID-19`га қарши «самарали ва узоқ муддатли ҳимоя вакцинасини яратишга умид қилмоқда».
Ўзбекистон 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 1−14 май кунлари Ҳумо арена мажмуасида ўтказилади. Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг