Президент сув хўжалигидаги насос станцияларида электр истеъмоли 8,3 млрддан 6,8 млрд кВт/соатга камайганини, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади. У хоразмлик фермерларнинг энергия тежаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш, шунингдек, 2 та асосий насос станцияси учун тендер эълон қилишни топширди.
Yashil Meros дастури Ўзбекистон аҳолисини, жумладан, Click’нинг 18,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга жалб этади.
Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+15 даража атрофида бўлади.
ДХХ Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади. Андижондаги ҳолатда корхона раҳбари ва тадбиркор келишиб, иссиқхонага ажратилган ерни коттеж қуришга мослаб бериш эвазига харидордан $230 минг сўрагани маълум бўлди. Улар олдиндан $30 минг олганида ушланди.
Мирзо Улуғбек туманида Tracker автомобилида ёнғин содир бўлди. Машина тўлиқ ёниб кетган, жароҳатланганлар йўқ.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори буйруғи билан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияга киритиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
Тошкент метросининг гавжум бўлган 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Метродаги биринчи жамоат ҳожатхонаси 2022 йилда очилганди.
Ўзбекистонда 2022 йилда ис гази билан боғлиқ бўлган 84 та ҳолат 120 нафардан кўпроқ одамнинг ўлимига олиб келди. 2023 йилда шу каби 46 та, 2024 йилдан ҳозиргача 32 тадан кўп ис гази чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. ФВВ аҳолига ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди.
Жамоат транспортлари аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керак, деб ўйлайсизми? Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзилар тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилади. «Газета.uz» бу борада одамлар фикри билан қизиқди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида электр қармоқ ёрдамида Қизил китобга киритилган 20 та Туркистон мўйловдорини, шунингдек, яна 25 та зоғорабалиқни овлаган 4 нафар шахс табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди.
ЕТТБ ва ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси Франциянинг Voltalia компанияси томонидан Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш учун асос солинган Sarimay Solar компаниясига 54,6 млн долларгача маблағ ажратди.
Президент насос станцияларидаги маълумотларни жамлаб, таҳлил қилувчи ахборот тизими йўқлигини танқид қилди. Шу сабабли энди Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади ва у худди шундай тизим ишга туширади.
Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб айланмадан солиқнинг қатъий ставкалари бекор қилиниши мумкин. Улар 2023 йилда микробизнесни қўллаб-қувватлаш ва солиқ тизимини соддалаштириш учун ягона 4 фоизли солиқ ставкасига муқобил сифатида жорий қилинганди.
Марказий Осиёда электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш бўйича ягона платформа яратиш режалаштирилмоқда, деди энерговазир ўринбосари. Шунингдек, у Ўзбекистонда энергетика инфратузилмаси, автоматлаштириш ва энергияни сақлаш бўйича захира қувватларини яратиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.
Ўзбекистонда сув йўқотилишини камайтириш мақсадида каналларни бетонлаш дастурини давом эттириш режалаштирилмоқда. 2025 йилда бу мақсадга 800 млрд сўм йўналтирилади. Президент бетонланган каналларда сув оқимини тезлаштириш ҳисобига кичик ГЭСлар қуриш имкониятини қайд этди.
2024 йилда цемент ишлаб чиқарувчиларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ режалаштирилган 2 баробар ўрнига 4 баробар камайтирилганди. Бу имтиёз ҳисобига жорий йилда уларнинг ихтиёрида 250 млрд сўм қолади. Айрим қурилиш материаллари учун алоҳида солиқ ставкаларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
2024 йилда ўртача глобал ҳарорат рекорд даражага етиши кутилмоқда. 2015 йилги Париж келишуви доирасида мамлакатлар глобал исишни 1,5 даража Цельсийгача чеклашга келишиб олган, аммо бу йил кўрсаткич мазкур чегарадан ошиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаётганини таъкидлади. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида эса бу кўрсаткич 2−3 баробар юқори. Тўртта вилоятда насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.
Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади. Шунингдек, мусиқа фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади.
Ҳавонинг кучли ифлосланиши сақланиб қолаётгани сабабли Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юзлаб одамлар нафас олиш муаммолари билан касалхонага ётқизилди. Ҳукумат мактаблардаги барча синфларни онлайн таълимга ўтказди ва аҳолини январь ойи охиригача кўчаларда ниқоб тақишга чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг