Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.
Сўнгги йилларда майдони 5 гектарга қисқарган Абдулла Қодирий парки BPM Smart Decision’га камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ва реконструкция қилиш мажбурияти билан 49 йилга бериляпти. Инвестор паркни «қисман аттракционли, аммо асосан яшил ҳудуддан иборат» қиладиган лойиҳа ҳақида маълумот берди.
Дэвид Кэмероннинг Ўзбекистонга ташрифи, маданий мерос мулкига айланган модернистик бинолар, қоидабузарликларни аниқлашда дрондан фойдаланадиган ИИВ, Мирзиёевга миннатдорлик билдирган Қозоғистон раҳбари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.
Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.
Энергетика вазирлиги ва ЖБ жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини тақдим этди. Келгуси беш йилда шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчаларида термоизоляция, вентиляция, кондиционерлик яхшиланади, шунингдек, кўмир қозонлари қуёш коллекторини иситиш тизимларига алмаштирилади.
Тошкент шаҳри ҳокими томонидан гул кўчатлари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 7,92 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, йўл қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилиши керак. Шундан сўнг у 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқариши лозим. Акс ҳолда ишни кўриб чиқиш тугатилади.
Avtoelon.uz 22 апрелдан 26 майгача автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совринлар ўйналадиган акцияни эълон қилди. Бош соврин — BYD Song Plus DM-i Champion.
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 5-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарс тайёрламай келган 13 нафар ўқувчига стул кўтартириб, видеони ота-оналар гуруҳига юборди. Болалар омбудсмани бу тарздаги жазо тақиқланганини билдирди. ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.
Ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади. Қайд этилишича, бу ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш, вақт ва ресурсни тежаш, шунингдек, ЙТҲлар, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш, олиб қочилган ёки ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.
«Док-1 Макс» иши бўйича 22 апрелдаги апелляция судида адвокат Аҳмадов бутун судлов ҳайъати ва суд котиби устидан раддия берди. Судьянинг шошилинч иши чиқиб қолиб, яна терговга ўтилмади. Жабрланувчилар юқори ташкилотлардан суд жараёнини назоратга олишни сўради. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 25−28 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Sello компаниясининг мутахассиси Мирзонажот Шодиев молиявий саводхонликни оширишга ёрдам берадиган олтита маслаҳат билан ўртоқлашди.
Бекобод шаҳрида «Ўзметкомбинат»нинг 53 ёшли ишчиси омборхонада ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш талабномаси юборилди. Марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги билдирилди.
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Аллаярон тоғида тунда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Улар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.
Бўка туманида бир ойда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди. АГТКШда электрон ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали унинг хотира маълумотлари ўчирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг