Когон туманида ичида ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда бир ўқувчи вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди, яна 25 киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ўқувчилар автобусда театрга олиб кетилаётган бўлган.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.
Шайхонтоҳур туманида Spark, Nexia 2 ва Lacetti автомашиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси вафот этди, 16 ёшли Spark ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Яшнобод туманидаги «Крестик» чорраҳаси яқинида Nexia 3 йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бир аёл ва бир эркакни уриб юборди, улар жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Пайшанба куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда (197 км/соат) ҳаракатланган Tracker «гармошка» автобус билан тўқнашди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Автобусда йўловчилар бўлмагани айтилмоқда.
2023 йилда республика йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалар экани маълум қилинди. Декабрь ойининг ўзида 202 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида вафот этган.
Жиззахдаги катта йўлда Nexia 3 билан Cobalt машиналари ўзаро тўқнашиб кетди. Cobalt ҳайдовчисининг йўл қоидасини бузгани сабаб ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Қизириқ туманида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган Nexia-3 автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 4 нафар йўловчи вафот этди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги эркакни уриб юборди. Воқеа Андижон шаҳрида содир бўлган. Жабрланувчининг соғлиғи билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқлиги маълум қилинди.
Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ва уч йўловчи воқеа жойида вафот этди. DAF юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетди.
2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди. Пойтахт прокурори фуқароларга мурожаатида шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги аянчли вазият ҳақида гапирди.
Пойтахт марказида катта тезликда ҳаракатланган Zeekr автомашинаси Matiz ва Kia автомобилларига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида Zeekr пиёдалар йўлакчасига, Kia эса майсазорга чиқиб кетди. Учала ҳайдовчи ва Zeekr машинасидаги бир нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.
Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Оқибатда бирининг ўрта эшик қисми, бошқасининг эса чап томон орқани кўриш ойнаси корпус қисми шикастланди.
Олмазор туманида Ford тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва Ford`нинг бир йўловчиси жароҳат олди.
Фурқат кўчасидаги туннелда 5 та машина тўқнашди. Ҳодиса оқибатида йўл четидаги Matiz`ни таъмирлаётган икки киши енгил жароҳат олди.
Шўрчи туманида бир йўналишда ҳаракатланган машиналарнинг бири чапга бурилиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Оқибатда автомобиллар 3 пиёдани уриб юборди, 10 ёшли бола турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Қашқадарёданинг Китоб туманида Damas ҳайдовчиси автомобилни тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса гувоҳлари инспекторни чиқариб олиш учун машинани қўллари билан кўтараётгани акс этган видео тарқалди.
Термиз туманида Nexia 3 юқори тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Ҳодиса оқибатида 2003 йилда туғилган аёл вафот этди, ҳайдовчи эса туман шифохонасига ётқизилди.
Суд сентябрь ойида Тошкентда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган кекса йўловчини катта тезликда уриб юборган Captiva ҳайдовчисига нисбатан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ҳайдовчи ўтиш жойи олдида бошқа машиналар турган бўлса-да, тўхтамай ўтиб кетганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг