«йтҳ» тегли мақолалар


Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди
8 июль 2024, 15:23

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди

Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.

Қаршида Song Plus ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
5 июль 2024, 11:35

Қаршида Song Plus ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Қарши шаҳрида BYD Song Plus йўлига чиқиб келган Spark билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Навоийда 8 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
5 июль 2024, 11:01

Навоийда 8 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Хатирчи туманида юқори тезликдаги BYD Song Plus Champion машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини босиб кетди. Қиз воқеа жойида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Тожикистондаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
4 июль 2024, 14:15

Тожикистондаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Хўжанддан Душанбе шаҳри томон ҳаракатланган Nexia 2 автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро — машина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди
28 июнь 2024, 22:35

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси йўловчи автобусининг орқа қисмига урилди. Оқибатда автобус ичидаги йўловчилардан бири жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
26 июнь 2024, 11:55

Тошкент вилоятида 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Паркент туманида юк машинаси пиёдаларни ўтказиб юбораётган иккита Cobalt, Spark ва Lacetti`нинг орқасидан келиб урди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.

Ўзбекистонда 5 ойда 65 нафар ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
26 июнь 2024, 10:25

Ўзбекистонда 5 ойда 65 нафар ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Сенат Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни яна танқид қилди. Қайд этилишича, 5 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган. 2023 йилда эса йўлларда 263 нафар бола ҳалок бўлган, 1568 нафари жароҳатланган.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди
18 июнь 2024, 10:22

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди

Чилонзорда Chevrolet Menlo, Nexia-2 ва икки «Жигули» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.

Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
15 июнь 2024, 17:23

Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди

Иштихон туманида Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этди.

Тошкентда беш ойда ЙТҲларда 29 киши ҳалок бўлди
15 июнь 2024, 02:00

Тошкентда беш ойда ЙТҲларда 29 киши ҳалок бўлди

Январь-май ойлари давомида Тошкент шаҳрида расман 393 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 29 киши ҳалок бўлган, яна 364 киши жароҳат олган. ЙТҲларнинг 61 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган.

Жиззахда Nexia билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди
14 июнь 2024, 21:30

Жиззахда Nexia билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Тошкентда иккита «гармошка» автобус тўқнашди, 4 киши жабрланди
14 июнь 2024, 19:29

Тошкентда иккита «гармошка» автобус тўқнашди, 4 киши жабрланди

Тошкентда 131 ва 58-йўналишдаги иккита «гармошка» автобус тўқнашуви оқибатида тўрт киши жабрланди. ЙТҲ сабаби — оралиқ масофани сақламаслик.

Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
13 июнь 2024, 16:05

Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Булунғур туманида Damas қарама-қарши томондан келаётган Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
13 июнь 2024, 09:15

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Чилонзор туманида Malibu 2, Lacetti ва Lada тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Тошкентда 3 ёшли бола «Зил» уриб кетиши оқибатида вафот этди
12 июнь 2024, 11:29

Тошкентда 3 ёшли бола «Зил» уриб кетиши оқибатида вафот этди

Учтепа туманида «Зил» йўлдан ўтаётган 3 ёшли болани уриб кетди. Воқеа оқибатида бола вафот этди.

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди
11 июнь 2024, 20:44

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмади.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди
11 июнь 2024, 14:03

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди

Нурота туманида Onix автомобили Damas`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида қарама-қарши йўналишдаги Gentra билан тўқнашди. Оқибатда бир оиланинг 5 аъзоси (хусусан, 2 ёшли бола ва 2 ойлик қиз) ҳамда бир ҳайдовчи вафот этди.

Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди
11 июнь 2024, 10:41

Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди

Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.

Чирчиқ дарёсига тушиб кетган юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
9 июнь 2024, 23:06

Чирчиқ дарёсига тушиб кетган юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди

Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Оқибатда йўловчи вафот этди, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Тармоқларда ҳодиса пойга сабаб юз бергани айтилмоқда.

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди
9 июнь 2024, 09:59

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Lada Largus машинасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш билан касалхонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг