Андижоннинг Асака туманида 1 ёшли қизалоқ ҳожатхонага тушиб кетди. ФВБ қутқарувчилари қизни чуқурдан олиб чиқди.
«Пахтакор» метро бекатидаги эскирган эскалатор янгиланиши сабабли 1 ноябрдан бекатнинг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади. Жараён қачон тугаши маълум эмас. Метрополитен ундан сўнг Чилонзор йўналишидаги «Мустақиллик майдони» ва «Ҳамид Олимжон» бекатларидаги эскалаторларни ҳам янгилайди.
Тошкент яқинидаги далада Yandex Go ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда улардан бири қарзлари туфайли жиноятни режалаштирганларини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда иккита корхона умумфойдаланишдаги тармоққа ноқонуний уланиш орқали 1,5 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланди. Тошкентда ишлаб чиқариш цехи 578 млн сўм зарар етказди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари очилди.
Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси бўйида қум-шағал аралашмаси қазиб олган хусусий ташкилот табиатга 273 млрд 802 млн сўм зарар етказгани аниқланди. У аввал ҳам шу қонунбузарлиги учун жавобгарликка тортилган.
Президент Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мақсад — аниқ ва табиий фанлар, IT, иқтисодиёт, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш.
Президентнинг Навоий вилоятига ташрифи, 2025 йилда солиқ тизимида кутилаётган ўзгаришлар, АҚШ санкциясига учраган ўзбек компаниялари, 15 фоизга оширилган иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув нархлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia 3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун бетон аралаштиргич транспортидаги сувдан ҳам фойдаланилди.
Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,3 млрд долларни ташкил этди. Жанубий Корея, Буюк Британия, Польша ва БААдан тушумлар кескин ошди, Россиянинг улуши эса пасайишда давом этмоқда.
2025 йил апрелида электр энергияси ва газ нархининг ўсиши инфляция даражасини қўшимча 1,5−1,8 фоиз пунктига оширади ва бу омил келаси йил учун инфляция прогнозида ҳисобга олинади, деди МБ раиси. Шу билан бирга, майдаги нархлар ўсишининг таъсири дастлабки ҳисоб-китоблардан юқори бўлиб чиқди.
Навоийга ташриф буюрган президент шаҳарнинг янги маҳаллаларидан бирида жойлашган 22-мактабни кўздан кечирди. Унда 10 дан ортиқ тўгараклар — амалий санъат, меҳмонхона хизматлари, рассомчилик, сураткашлик, IT, робототехника, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи ташкил этилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил солиқларда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилаётганини маълум қилди: базавий солиқ ставкалари сақланиб қолади, лекин импорт қилинадиган газ учун акциз солиғи қайтарилади, қатъий белгиланган солиқ ставкалари, маркетплейслар, сув ва бошқалар учун солиқлар оширилади.
Президент Навоийга ташрифи чоғида 1100 гектар майдонда қурилаётган Янги Навоий шаҳарчаси биринчи босқичининг бориши билан танишди. Шаҳарчада баландлиги 7 дан 22 қаватгача бўлган уйлар, 4170 ўринли мактаблар, 1620 ўринли боғчалар ва поликлиника, шунингдек, боғ ва пединститутнинг янги биноси қурилади.
Германия ҳукумати Эроннинг Франкфурт, Гамбург ва Мюнхендаги консулликларини ёпишга қарор қилди. Бу Эрон ва Германия фуқаролигига эга Жамшид Шармаҳднинг Эронда қатл этилишига жавобан амалга оширилмоқда.
Якшанба кунги сайловлар натижасида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашлар таркиби деярли 60 фоизга янгиланди. Қуйи палата депутатларининг 38 фоизини аёллар ташкил этди (Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич). Унга илк бор 3 нафар, кенгашларга эса — 138 нафар ногиронлиги бор шахс сайланди.
Кармана туманида қурилаётган 130 гектарлик «Zarafshon industrial technology» технопаркида қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 18 та лойиҳа бажарилиши режа қилинган. Президент унда экология талабига эътибор беришни буюрди. Шунингдек, «Universal filter» корхонасидаги маҳаллий маҳсулотлар кўздан кечирилди.
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 74 ёшли фуқаро вафот этди.
Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари тарифларини 15 фоизга ошириш қарорни имзолади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ноябрь ойининг бошида илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +20 даражагача исиши мумкин. 8−10 ноябрдан бошлаб кунлар совиб, ҳарорат кундузи +12, кечаси −5…−0 даражагача тушади. Ёғингарчилик октябрдагидан кўпроқ, давомий ва жадал бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг