Архив

Долларнинг расмий курси яна пасайди
18 март 2021, 16:48

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расми курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса кўтарилди.

«Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди
18 март 2021, 16:32

«Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоят судида 22 нафар «Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд жараёни якунига етиб, суд ҳукми ўқилди. Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича айбдор деб топилиб, 5, 4 ва 2 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Ўзбекистондан ташқарида туриб Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилади
18 март 2021, 16:25

Ўзбекистондан ташқарида туриб Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилади

«Ўзкомназорат» томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузган маълумотлар базаси эгалари ёки операторларига жарима солинади ва бундай сайтларнинг иши чеклаб қўйилади.

Байден Путинни қотил деб билди. Россия АҚШдаги элчисини маслаҳат учун чақириб олди
18 март 2021, 16:14

Байден Путинни қотил деб билди. Россия АҚШдаги элчисини маслаҳат учун чақириб олди

АҚШ президенти Жо Байден суҳбат давомида Россия раҳбари Владимир Путинни «қотил» деб ҳисоблайдими ёки йўқми деган саволга ижобий жавоб берди ва Россия раҳбарияти Америка сайловларига аралашгани учун «жавоб беради» дея ваъда берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини маслаҳат учун АҚШдан чақириб олди.

Очиқ танловда 172 нафар судьянинг 40 фоизидан кўпроғи номуносиб деб топилди
18 март 2021, 16:12

Очиқ танловда 172 нафар судьянинг 40 фоизидан кўпроғи номуносиб деб топилди

Илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун ўтказилган очиқ танловда 172 нафар номзоддан 73 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилди. Шунингдек, 2020 йилда 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Етти нафар судья эса коронавирус туфайли вафот этган.

«Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев
18 март 2021, 15:11

«Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Чиноз туманида Эшонобод маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари айтишича, «Чиноз туманида ишсиз бўлиши керак эмас. Ери кенг, одамлари меҳнаткаш». «Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев. Шундан сўнг, президент текстил корхонасини ҳам кўздан кечирди.

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
18 март 2021, 14:12

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

ОФК 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтишини расман эълон қилди. Осиё чемпионати 2022 йилнинг 6−25 сентябрь кунлари давомида бўлиб ўтади.

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда
18 март 2021, 14:08 1

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, маълум қилинишича, тест синовлари бу йил ҳам стадион ва ҳиёбонларда ўтказилиши мумкин.

«Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз» — президент ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди
18 март 2021, 14:01 1

«Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз» — президент ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. У яна бир бор уларга ишонишини ва бор ҳақиқатни рўю-рост айтишлари лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, вилоятга ташрифдан асосий мақсад нимада эканлигини очиқлади. «Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз», — деди президент.

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди
18 март 2021, 13:36

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди. Бир неча маҳаллаларда электр таъминоти узилган.

Texnopark Osten ақлли газ ҳисоблагичлари ҳақидаги саволларга жавоб берди
18 март 2021, 13:00

Texnopark Osten ақлли газ ҳисоблагичлари ҳақидаги саволларга жавоб берди

Texnopark компаниясининг матбуот котиби Наргиз Шоисламова ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилаётган Osten ақлли газ ҳисоблагичлари ҳақида маълумот берди (реклама ҳуқуқлари асосида).

Президент Чинозда сув хўжалигида қилинаётган ишларни кўзда кечирди
18 март 2021, 12:10

Президент Чинозда сув хўжалигида қилинаётган ишларни кўзда кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Президент тавсия қилган Достонбек Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди
18 март 2021, 11:13

Президент тавсия қилган Достонбек Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди

Президент Наманган вилоятига ташрифи давомида тавсия қилган Достонбек Абдуқаҳҳоровнинг номзоди Наманган шаҳар ҳокими ўринбосарлигига маъқулланди. У мазкур лавозим билан бирга, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи сифатида ҳам ишлайди. Давлат раҳбари унга Наманганнинг янги тажрибаси бўйича ишлашини айтган эди.

Тошкентда йил охиригача «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда
18 март 2021, 11:12

Тошкентда йил охиригача «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда

Тошкентда йил охиригача 629,4 мингдан зиёд газ истеъмолчиларига «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Шанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин
18 март 2021, 10:13

Шанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м / с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +10… +15 даражагача пасаяди.

Турк тилли давлатлар раҳбарлари Туркистонда учрашади
18 март 2021, 10:02

Турк тилли давлатлар раҳбарлари Туркистонда учрашади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити 31 март куни Туркистонда бўлиб ўтади. Унда кенгашга аъзо барча давлатлар раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон президенти иштирок этади.

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Лос-Анжелесда «Олтин қоплон» мукофотига сазовор бўлди
18 март 2021, 09:50

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Лос-Анжелесда «Олтин қоплон» мукофотига сазовор бўлди

Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Лос-Анжелесда (АҚШ) Халқаро Осиё кинофестивали мукофотига сазовор бўлди.

Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун касаллар сони кўпайтириб кўрсатилаётгани йўқ — Нурмат Отабеков
17 март 2021, 23:45

Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун касаллар сони кўпайтириб кўрсатилаётгани йўқ — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков сўнгги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони ортгани хақидаги кўрсаткичлар «вакцинацияга ундаш экани» ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. «Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ», — деди у. Бундан ташқари, Баҳодир Юсупалиев вакцинация пайтида ножўя таъсирлардан суғурталаниш масаласига тўхталиб ўтди.

Андижонда шифохонада ёнғин чиқди, 20 бемор қутқарилди
17 март 2021, 21:14

Андижонда шифохонада ёнғин чиқди, 20 бемор қутқарилди

Андижон туманида тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин чиқди. 100 кв. м майдон, том ва шифт ёнган, 20 бемор эвакуация қилинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 март 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЖССТ AstraZeneca вакцинасини қўллашга рухсат бергани, Байден муҳожирларни AҚШга ноқонуний киришга уринмасликка чақиргани, Қозоғистонда аҳолининг 60 фоизи «Спутник V» ва маҳаллий вакцина билан эмланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг