Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир нечта манзилларда синтетик гиёҳванд воситалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланди. Тезкор тадбир давомида лабораториялардан қарийб 15 кг миқдордаги наркотик воситалар мусодара қилинди.
«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.
Uzum миллий рақамли экотизими ва Финтех ассоциацияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва e-тижорат соҳасида тадбиркорликнинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлаш бўйича қўшма фаолиятни режалаштирмоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди.
ДХХ Тошкентда XIX ва XX асрларга оид 100 та «Николай» олтин тангаларини 67 минг долларга сотишга уринганларни қўлга олди. Ушбу тангалар маданий бойлик ҳисобланади ва тарихий аҳамиятга эга. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ИҲМА октябрь ойи давомида хорижда ота-онаси қаровисиз қолган 11 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди. Улар Россия, Хитой, Туркия каби давлатлардан олиб келинмоқда. Тез орада яна бир гуруҳ болалар келтирилади.
Тошкент вилоятида йиғилиш ўтказган президент, Ўзбекистон мулки бўлиб қоладиган кичик АЭС, апелляциядан сўнг озодликка чиққан brbalo аъзолари, илк бор Тошкентда мағлуб этилган БАА термаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Навоий вилоятида ичимликлар учун алюминий банкалар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистондаги биринчи завод қурилади, бу учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилинади. Корхона 2025 йилнинг кузида ишга тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида ўз уйида БААни минимал ҳисобда мағлуб этди. Рақиб иккинчи бўлимни бир киши кам ҳолда ўтказди, ягона гол эса пенальтидан киритилди. Фото, видео.
Президент Тошкент вилоятида камбағалликка қарши курашиш режаларини маъқулламади. У ҳудуд кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилишда энг охирги ўринларда турганини танқид қилди. «Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишининг ўзи уят», — деди давлат раҳбари.
Апелляция суди brbalo мусиқий гуруҳи аъзолари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовнинг қамоқ муддатини қисқартирди, улар озодликка чиқди. Блогерлар юмористик клипи учун 15 суткага қамалганди.
Шавкат Мирзиёев ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди. Лойиҳа қиймати 5,3 млрд доллар бўлиб, заводда 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин, 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади, 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари Ботир Алимбеков ва Эркин Муҳиддинов лавозимидан озод этилди. Бунга уларнинг хизматдаги қатор камчиликлари сабаб бўлган.
15 октябрь тонгидан бери Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. «Газета.uz» тармоқларда эълон қилинган қорли ҳудуддан олинган тасвирларни жамлади.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун янги талаблар тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди у.
Анча вақтдан бери сотилмаган объектлар пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига берилади. Бунда корхона ишчиларининг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Президент мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариладиган Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги «Ёшлик-1» кони ҳамда 2021 йилда қурилиши бошланган, кон маъданларидан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун барпо этилаётган 3-мисни бойитиш фабрикасида бўлди.
Кичик атом электр станцияси Ўзбекистон мулки бўлади, деди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Унинг айтишича, ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун маҳаллий урандан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, у ишлатилгандан сўнг Россияга олиб кетилади. У лойиҳанинг босқичлари ҳақида ҳам маълумот берди.
Навоий шаҳрида товуқ фермада майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Андрей Пятахин Beeline Uzbekistan янги бош директори этиб тайинланди. Илгари у Beeline Kyrgyzstan`ни бошқарган. Компаниянинг янги раҳбари рақамли технологиялар вазири билан учрашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг