Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.
Сирдарё туманида 2024 йилнинг апрель ойида бир оиланинг уч аъзосини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. Автотранспорт оқими бир ойга тўрт чизиқли йўлдан фақат иккитасига йўналтирилади. Бу пайтда ер ости электр узатиш кабель тармоқлари ўтказилади.
Шу вақтгача Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори в.б. лавозимида ишлаган Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди. Овоз бериш босқичи 25 октябрь куни соат 10:00 га қадар давом этади.
Қарши туманида Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди. Оқибатда фуқаро тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этди. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти очилди. У венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан тайёрланган.
11 йилдан бери Тошкентда Авиация музейини очиш ғоясини илгари сураётган Аброр Сатимов Ўзбекистон президентига очиқ хат ёзди. Унинг айтишича, ўтган даврда турли идораларга қилинган мурожаатлар натижа бермаган. Айни дамда, мамлакат бўйлаб сочилиб кетган самолётлар аста-секин бузилиб, вайрон бўляпти.
Халқаро космос шартномасига қўшилган Ўзбекистон, парламент сайловида синовдан ўтказиладиган электрон овоз бериш, Тошкент вилоятида қурилиши бошланган лойиҳалар, рекорд даражада ошган доллар курси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Наманган вилояти Косонсой туманида тадбиркорлик субъектига тегишли сув тақсимлаш иншооти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 2 млрд доллар эвазига амалга ошириладиган 9 та лойиҳа, жумладан, махсус саноат технопарки, озиқ овқат ва ўғит тайёрлаш корхоналари, ҚЭС, ГЭСлар, энергия сақлаш тизимларини қуриш ва ишга тушириш ишларига старт берди.
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Жиззах вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди. Махмарасул Умаров бунгача СЭС вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида икки фуқаро умумий қиймати салкам 44 минг долларлик 4000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида бўлди ва у ердаги корхоналар фаолияти билан танишди. У маҳсулот зарур бўлган тармоқлар билан кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.
БМТТД, ФВВ ва Ўзгидромет томонидан тайёрланган инфографика Ўзбекистоннинг табиий офат хавфи юқори бўлган ҳудудлари аҳолисига хавф туғилганда ҳаракатланишда ёрдам беради.
Президент фармони билан иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади. Ҳужжат билан давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари белгиланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрда БААга қарши ўйнайди. Шу вақтгача терма жамоа ўз уйида рақибни мағлуб этолмаган. Мураббий Владо Радманович бўлажак ўйинда жамоа салбий анъанага чек қўйиш ниятида эканини айтди. Футболчилар тайёр, ижобий натижа учун майдонга тушамиз, деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг