The New York Times’нинг спорт иловаси — The Atletic’да жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, энг машҳур турк футболчиларидан бири Ҳоқон Шукурнинг номи қандай қилиб «Туркия тарихидан ўчирилгани» ҳақида мақола эълон қилинди. «Газета.uz» мақолани ўзбек тилига ўгирди.
Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2021 йилдан бери АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган Гулруҳбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш нияти борлигини айтди. «Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи», — деди Саъдуллаев.
«Адолат» партияси табиий ресурсларни самарали бошқариш учун қонунларни такомиллаштириш, экологик баҳолаш ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ташаббусини илгари сурмоқда.
Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва «гармошка»ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан.
Рақамли иқтисодиётнинг ўсиши ва кибержиноятчиликнинг кўпайиши шароитида Uzum Media ва Mastercard иккита бепул онлайн курсни ишга тушираётганини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида машинасида соатига 110 км/соат тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 млн 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Будапештда бўлган шахмат Олимпиадаси иштирокчилари 24-сентабр куни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган эркаклар жамоаси аъзоларига автомобиллар совға қилинди. Олимпиадада кумуш медаль олган Нодира Нодиржонова бунга ўз муносабатини билдирди.
Туркиянинг Onur Group компанияси ДХШ асосида Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг қарийб 70 км қисмини реконструкция қилиб, пулли йўлга айлантиришни режа қилмоқда. Молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда «лойиҳани амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш» бўйича келишувга эришилди.
Қорақалпоғистонда божхоначилар мусиқа колонкалари орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган 18 килограммдан ортиқ мефедронни аниқлади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти жорий куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш ва гидроэнергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказди.
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг суд ишида қўйилган айбловларнинг айримлари унинг «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси бўлган даврига боғлиқ. Айблов хулосасида у талон-торож қилган кредит ва бюджет маблағлари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар 200 млрд сўмдан кўплиги айтилади.
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, ишсиз алимент тўловчиларга эса 10 фоизга ошади.
Ўзбекистонда камбағал оилаларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади. Маблағ кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун берилади.
Тошкент Кимё халқаро университетида талабалар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган Global Exchange Support Center’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.
Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг 20-саммитига мезбонлик қилиши ва ҳаракатга 2027−2029 йилларда раислик қилиши мумкин.
Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда тажриба тариқасида, оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбари ва уларнинг ҳар бир ўринбосарига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
Ўзбекистондаги энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. Шунингдек, туман ва шаҳарларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандларини давлат боғчаларига имтиёз асосида қабул қилиш бошланади. Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан уларнинг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади, «Эл-юрт умиди» жамғармаси алоҳида квоталар ажратади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг