ДХХ ўтказган рейдда 4 та вилоят: Наманган, Хоразм, Навоий ва Сурхондарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов кетмоқда.
Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У буни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Шаҳарда тезлик чеклови 60 км/соатни ташкил этади.
Ўзбекистонда 1 декабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. Бу «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш орқали амалга оширилади.
Жиззах вилоятида Damas 14 нафар йўловчи ташиб кетаётгани аниқланди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилишини маълум қилинди.
Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Исроил армияси Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» билан алоқаси борлиги айтилаётган юзлаб нишонларга ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ливан расмийларига кўра, бунинг оқибатида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Қурилишда коррупциянинг олдини олиш чоралари, аҳоли саломатлиги бўйича ҳаракатлар режаси, қоидабузар ҳайдовчилар билан манзилли ишлаётган «маҳалла еттилиги», уй сотиб олишда кафил бўладиган банклар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Венгрияда ўтказилган шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўринни қўлга киритгани муносабати билан президент уларга табрик йўллади. У ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлади ва ушбу ютуқ «улкан ислоҳотларнинг амалий натижаси» эканини айтди.
«Илҳом» театрида Тошкент халқаро кинофестивалига (1968−1988) бағишланган Destination: Tashkent кўргазмаси очилди. Кўргазма ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис, актёр Раж Капур ва бошқа таниқли шахсларни учратиш мумкин бўлган архив материаллари, кинохроника ва фотосуратларни ўз ичига олади.
АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловларда ютқазса, 2028 йилгисида қатнашмаслигини айтди.
Шавкат Мирзиёев аксарият вилоятларда туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини тайёрлаш ишлари ортда қолаётганини танқид қилди ва вилоят ҳокимларига йил охиригача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни буюрди.
Президент уй-жой сотиб олишнинг янги механизми — эскроу ҳисоби жорий этилишини маълум қилди. Банклар уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда уни эгасига етказиб беришни кафолатлаб, қурувчи ва харидор ўртасида кафил бўлиб хизмат қилади. Янги тизим бир йил ичида синовдан ўтказилади.
Йил бошидан буён қурилиши рўйхатдан ўтказилмай бошланган объектлар сони 2200 тага етди, шу боис пала-партиш қурилиш кўпайди, деди президент. Қурилиш инспекциясининг бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби пайдо бўлади, қурилаётган объектлар олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади.
APEX INSURANCE Андижон, Бухоро ва Тошкентда ўтаётган FIFA Uzbekistan 2024 футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати билан расмий ҳамкорликни эълон қилади.
Бойсундаги М-25 газ конида 17 сентябрда такрорий авария оқибатлари 1 сентябрдаги биринчи фалокатдан оғирроқ бўлди — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Омон қолган аҳолига ҳам осон бўлмаяпти. «Газета.uz» вазият юзасидан ишончли ахборот, ёрдам ва компенсация кутаётган бойсунликлар билан суҳбатлашди.
Тошкентда февраль ойида ҳибсга олинган «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди. Унда 21 киши (жумладан, икки автобус саройи ва «Тошавтотаъмирхизмат» раҳбарлари) судланмоқда. Уларнинг аксарияти ҳали айблов хулосаси олмагани сабаб суд иши бир ҳафтага кечиктирилди.
Ўзбекистонда 2025 йилгача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади. Президент қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.
Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.
Chery кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлди, ушбу мукофотлар Chery компаниясининг юқори рақобатбардошлигини таъкидлайди ва бренднинг глобал бозордаги таъсири ва кучини кўрсатади.
Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг