Архив

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди
20 ноябрь 2023, 00:09

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди

Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.

Тошкентда директор синфдоши билан муштлашган болани урди. Ҳолат ўрганилмоқда
19 ноябрь 2023, 21:36

Тошкентда директор синфдоши билан муштлашган болани урди. Ҳолат ўрганилмоқда

Пойтахтдаги 217-мактабда икки синфдош жанжал оқибатида муштлашди. Директор болаларнинг бирига танбеҳ бераркан, уни тепиб, ҳақорат қилди ва юзига тарсаки туширди. Ҳолатни ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганяпти. Мактаб бошқармаси воқеани қоралаб, бу «педагог обрўсига путур етказишини» таъкидлади.

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди
19 ноябрь 2023, 17:37

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди

«Адолат» партияси Чилонзор туманидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасига муносабат билдирди. Партия «реновация»нинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга оширишга қарши чиқди.

Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев вафот этди
19 ноябрь 2023, 15:46

Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. У 1992−1996 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси ва маданият ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда
19 ноябрь 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Шухрат Садиков Адвокатлар палатасига раис бўлди
19 ноябрь 2023, 14:01

Шухрат Садиков Адвокатлар палатасига раис бўлди

Шухрат Садиков Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. У шу пайтга қадар палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди
19 ноябрь 2023, 10:36

Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди

Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.

Тест: Байроқларни биласизми?
18 ноябрь 2023, 23:46

Тест: Байроқларни биласизми?

1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон рамзларидан бири — Давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу тарихий сана муносабати билан «Газета.uz» байроқлар ҳақида тест тайёрлади.

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасида йўл ўтказгич пайдо бўлади (фото)
18 ноябрь 2023, 20:40

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасида йўл ўтказгич пайдо бўлади (фото)

Президент Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобиль йўли чорраҳасида бунёд этиладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра, 1 та кўприк, 3 та туннель, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар қурилади.

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи
18 ноябрь 2023, 16:27

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи

Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди
18 ноябрь 2023, 15:46

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. 100 гектарли ҳудудда 10 минг ўринли стадион, велодром, сув спорти саройи ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қурилади. Шаҳарча илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши режалаштирилган.

Тошкентда Майк Тайсонга WBC фахрий камари топширилди
18 ноябрь 2023, 15:18

Тошкентда Майк Тайсонга WBC фахрий камари топширилди

Рингдаги ўзбекистонлик боксчилар жангини кузатган Эвандер Холифилд ва Руфат Рисқиев, Баҳодир Жалоловга ғолибликни тақдим қилган нокаут, тўқнашувларни шарҳлаган Майк Тайсон ва ҳаяжонларга бой Тошкент профессионал бокс кечасидан — «Газета.uz» фоторепортажи.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги авиаҳалокатлар
18 ноябрь 2023, 14:36

Ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги авиаҳалокатлар

Ўзбекистонда энг катта ҳисобланган «Каттақўрғон» полигонида 17 ноябрда Ми-8 вертолёти қулади, унинг бутун экипажи ҳалок бўлган. Бу охирги 20 йилда Ўзбекистонда ҳарбийлар жабрланган ягона авиаҳалокат эмас. «Газета.uz» Ўртачирчиқ, Фарғона ва Шерободда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ёдга олади.

Ҳукумат Тошкентдаги божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қуриш ғоясидан воз кечмади
18 ноябрь 2023, 13:08

Ҳукумат Тошкентдаги божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қуриш ғоясидан воз кечмади

Сингапур институти ва Тошкент божхона бошқармаси олдида «доимий юзага келадиган тирбандликларни ҳисобга олиб», «замонавий» йўл ўтказгич қуриш таклиф этиляпти. «Газета.uz» аввалроқ қуриб бўлинган йўл ўтказгичлар мисолида улар қанча жой эгаллаши ва шаҳар муҳитини ёмонлаштиришини кўрсатиб берганди.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин? (18−19 ноябрь)
18 ноябрь 2023, 10:57

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин? (18−19 ноябрь)

5 та кинопремьера, «Ҳумо» хоккей клуби ўйинлари, Drag Racing, «Янги нафас» югуриш мусобақаси, Аваз Охун концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, «SAHNA» стендап клубидаги юмористик шоулар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди
18 ноябрь 2023, 10:15

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Россия ҳукумати автомобиль бензинини Россиядан олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди. Тақиқ ички бозордаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида 21 сентябрда жорий қилинганди.

ЖССТ: эмлаш камайгани учун дунё бўйлаб қизамиқ ва ундан ўлим даражаси ортмоқда
18 ноябрь 2023, 10:02

ЖССТ: эмлаш камайгани учун дунё бўйлаб қизамиқ ва ундан ўлим даражаси ортмоқда

2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 2021 йилга нисбатан 18 фоизга, ўлим даражаси 40 фоиздан кўпроққа ошган. Бу эмлаш қамровининг пасайиши билан боғлиқ, дейилади ЖССТ ҳисоботида.

Нима тайёрлаймиз: Лимонли пишириқлар
18 ноябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Лимонли пишириқлар

Лимонли мусс-чизкейк, кекс, глазурли ёки малина қўшилган лимонли печенье, творожник ёки пирог — Zira.uz лимон солиб тайёрланган пишириқлар рецептини тақдим этади.

«Аскарга юрагини топшираётган бола»: Inkuzart Фаластин-Исроил урушига атаб расм чизди
18 ноябрь 2023, 09:32

«Аскарга юрагини топшираётган бола»: Inkuzart Фаластин-Исроил урушига атаб расм чизди

Тошкентда кўча рассоми Inkuzart Фаластин-Исроил урушига бағишланган расм чизди. Унда қўлига қурол олган Исроил ҳарбий хизматчиси ва юрагини унга тақдим этаётган болакай акс этган.

1 декабрдан Тошкентдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ошади
18 ноябрь 2023, 09:10

1 декабрдан Тошкентдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Veolia Energy Tashkent 1 декабрдан пойтахтдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминотининг янги тарифлари кучга киришини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг