Optimo компанияси кичик ва ўрта бизнес учун 14 кун давомида Optimo дастури билан бепул фойдаланишни таклиф қилмоқда. Дўконлар учун дастур бизнесни бошқаришда яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари музокаралар якунида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага қўл қўйди. Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида жами 28 та ҳужжат имзоланди.
Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи», Ёдгор Садиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор ҳамда кенгайтирилган доирада учрашиб, ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш сифатида кўрилди.
Тойлоқ туманидаги «Дарғом» каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилди. Бир кун аввал фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 24 ёшли келини ўғли ва қизи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган. Ҳозирда аёлни излаб топиш чоралари кўрилмоқда.
Президентга 2024 йилги хусусийлаштиришнинг янги дастури тақдим этилди. Унда 250 га яқин объектнинг давлат улушлари, мингга яқин кўчмас мулк объектлари ва 12 та корхонанинг оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган. Сотилмай қолган ер участкаларининг нархи босқичма-босқич пасайтирилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида одамлар ва контрабанда товарларни қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтишда фойдаланилган ерости туннели аниқланди. У ердан ўтаётган икки давлат фуқаролари қўлга олинди.
«Юксалиш» ҳаракати раҳбарига кўра, электр энергиясига янги тарифларни жорий этиш билан бир пайтда соҳадаги муаммоларни ҳал этиш зарур. Иситиш, газ тизими йўқ ҳудудларни ҳисобга олиш, шунингдек, тизимни ривожлантиришда харажатлар шаффофлигини таъминлаш ва дифференцияланган тарифларни киритиш муҳим.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбега борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Фото, видео.
Грузия парламенти мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Президент Саломе Зурабишвили вето қўйишга ваъда берди, аммо ҳукмрон партия уни четлаб ўтиши мумкин.
«Файзобод ГАИ»да таъмирлаш ишлари сабаб Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларидаги ЙҲХБнинг вақтинча очилган Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларининг иш фаолияти тўхтатилди. Фуқаролар энди замонавий шароитлар яратилган Миробод туманидаги бўлимга келиши мумкин.
Сирдарё туманида чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида майнинг ферма ташкил қилингани ва 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. МЧЖ мансабдорларига нисбатан жуда кўп миқдордаги ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди. «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг иккинчи бўлими ҳисобланган намойишда Туркистон авангардининг эволюцияси ҳақида сўз боради.
БААда сўнгги 75 йил ичида рекорд даражада ёғингарчилик кузатилди. Дубай бундан энг кўп зарар кўрди — кўча, уйлар, савдо марказлари ва аэропорт сув остида қолди. Ҳодисани ҳукумат қурғоқчил иқлимда ёмғир чақириш учун фойдаланадиган булут экиш ишлари келтириб чиқарган бўлиши мумкин, деб ёзди Bloomberg.
Президент бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сейсмик хавф мониторинги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қурилишда давлат назорати сифатини кучайтириш, аҳолини зилзилага тайёрлаш ва янги кўп қаватли биноларни актив сейсмик ҳимолаш режалаштирилган.
Ўзбекистонда ёзда бизнесга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади. Энергетика вазирлиги аввалроқ энергия ресурсларини аванссиз етказиб берувчи таъминот корхоналарига катта зарар етказилгани ҳақида хабар берган эди.
БМТТД ва ИМВ Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида 2024−2028 йилларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг 21 туманидаги 157 та маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва капитал таъмирлашни режалаштирган. Лойиҳа қиймати — 293,5 млн доллар.
Ўзбекистонлик курсантларга машғулот ўтаган НАТО, электр ва газдан нооқилона фойдаланганлик учун жазо, экскаваторда дарахтни қўпориб олган ниқоблилар, дорихоналардан қайтариб олинган «Rinotin kids» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Мамлакатнинг хомашё базаси камида 15 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 500 мингта янги иш ўрни яратиш имконини бермоқда, деди президент. Унинг сўзларига кўра, экспортни анъанавий арзон бозорлардан (Россия, Хитой, Туркия) «янги, қимматроқ»ларига йўналтириш зарур.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Малайзияни мағлуб этди (статистика, видео, фото).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг