Архив

Тиббиёт йўналишидан «суперконтракт» бутунлай олиб ташланадими? ССВ раҳбари жавоби
6 июль 2023, 16:07

Тиббиёт йўналишидан «суперконтракт» бутунлай олиб ташланадими? ССВ раҳбари жавоби

Тиббиёт йўналишидаги «суперконтракт» масаласида фикрим ижобий эмас, деди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасига киришда «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш бўйича ҳукуматга таклиф киритилган. Қолаверса, сиртқи таълимни очиш ҳам режалаштирилмаяпти.

«Яшил макон» доирасида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан прокуратура ўрганиш ишларини бошлади
6 июль 2023, 16:07

«Яшил макон» доирасида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан прокуратура ўрганиш ишларини бошлади

Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди
6 июль 2023, 15:54

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.

Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда
6 июль 2023, 14:49

Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.

Тошкент вилоятида ИИО ходими 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланмоқда
6 июль 2023, 12:26 1

Тошкент вилоятида ИИО ходими 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланмоқда

Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?
6 июль 2023, 12:03

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?

3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.

Тошкентдан Хивага қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди
6 июль 2023, 10:50

Тошкентдан Хивага қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида 7−10 июль кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Банклар долларнинг сотув курсини 11 560−11 600 сўм этиб белгилади
6 июль 2023, 10:08

Банклар долларнинг сотув курсини 11 560−11 600 сўм этиб белгилади

Тижорат банклари 6 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 560−11 600 сўм.

Тошкентдаги 3 та автобус йўналишига YUTONG CNG русумли транспортлар қўйилди
6 июль 2023, 09:51

Тошкентдаги 3 та автобус йўналишига YUTONG CNG русумли транспортлар қўйилди

Пайшанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 130-сонли автобус йўналишида YUTONG CNG русумли автобуслар ҳаракатланади. Шу турдаги автобуслар қўшимча тарзда 99 ва 146-автобус йўналишларига ҳам бириктирилади.

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
6 июль 2023, 09:49

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошкент милицияси учун яп-янги Tico’лар, қардошлар текшируви, «капитализм — ўлим тўшагида». Ўзбек матбуоти 6 июлда нималар ҳақида ёзган?
6 июль 2023, 07:29

Тошкент милицияси учун яп-янги Tico’лар, қардошлар текшируви, «капитализм — ўлим тўшагида». Ўзбек матбуоти 6 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Совет-Америка муносабатларини ўрганиш учун нега алоҳида қўмита тузилганди? 60 йил аввал Ўзбекистон қўшнилари билан нималарни тайёрлаш бўйича мусобақалашган? 30 йил аввал «Ўздавнефтмаҳсулот» раҳбарлари нега қамоққа олинганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Тошкентни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди
5 июль 2023, 23:10

Тошкентни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди

Чоршанба оқшомида Тошкентни тутун ва кучли куйинди ҳиди қамраб олди. Расмийлар ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. Аҳолининг тахминича, тутун шаҳар ташқарисидаги далалардан бостириб келмоқда.

БМТ: Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият «ҳалокатли даражада»
5 июль 2023, 22:54

БМТ: Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият «ҳалокатли даражада»

БМТ маълумотларига кўра, Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ «ҳалокатли» вазият юзага келган ва жазосизлик туфайли мамлакатда «қўрқув муҳити» ҳукм сурмоқда. 1500 дан ортиқ одам сиёсий айбловлар билан ҳибсда сақланмоқда.

5 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 июль 2023, 22:00

5 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Урушни қўлловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида гапирган Украина элчихонаси, Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атаган Шавкат Мирзиёев, банкларда омонатлар ҳажми камайгани, шакарнинг чакана нархи пасайгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони яқинида 200 млн долларлик бизнес маркази қурилади
5 июль 2023, 21:39

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони яқинида 200 млн долларлик бизнес маркази қурилади

Президент «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектар майдондаги автотураргоҳи ўрнида камида 200 млн долларлик бизнес маркази қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Марказ таркибида савдо маркази, меҳмонхона, бизнес марказ, IT-марказ, кўп қаватли автотураргоҳ ва турар-жой мажмуаси бўлади.

Сўровнома: Одамлар бўлажак президентдан нималар кутяпти?
5 июль 2023, 20:45

Сўровнома: Одамлар бўлажак президентдан нималар кутяпти?

Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми? Бўлажак президентдан нималар кутаяпсиз? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар билан Тошкент аҳолисига микрофон тутди. Видео.

Ucell ва CRPT Turon эгаси ўзининг юридик номи ва таъсисчиларини ўзгартирди
5 июль 2023, 20:35

Ucell ва CRPT Turon эгаси ўзининг юридик номи ва таъсисчиларини ўзгартирди

Ucell ва Ўзбекистондаги бошқа компанияларга эгалик қилувчи Digital Holding ҚК РФнинг Digital Invest асосчисига санкциялар жорий қилинганидан сўнг номини Digital Olding`га ўзгартирди. Шунингдек, янги таъсисчи пайдо бўлди. Бунинг натижасида Digital Invest эндиликда ҚК назорат пакетига эгалик қилмайди.

Тошкент вилоятида яна сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди
5 июль 2023, 17:25

Тошкент вилоятида яна сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди

Пискент туманида 9,2 гектар ғалладан бўшаган ерда сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди, табиатга 17,4 млн сўм зарар етган. Аввалроқ Чиноз туманида ҳам сомонпоя қолдиқлари ёқилгани ортидан дарахтлар шикастланган, ўсимлик дунёси ва тупроқ унумдорлигига зарар етганди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича 7 йиллик режани тақдим этди
5 июль 2023, 17:24

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича 7 йиллик режани тақдим этди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида 2030 йилга бориб пойтахтдаги яшил ҳудудлар майдони 5 баробарга кўпайишини таъкидлади. 100 километр узунликдаги велойўлаклар, сайлгоҳлар, боғ ва хиёбонлар қуриш ҳам режалаштирилган.

«Яшил макон» лойиҳасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган — Азиз Абдуҳакимов
5 июль 2023, 17:07 1

«Яшил макон» лойиҳасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган — Азиз Абдуҳакимов

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг