Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-таэквондочи Гулжаной Наимова олтин медални қўлган киритди. Бу Ўзбекистон ҳисобидаги саккизинчи олтин медаль бўлди.
«Агробанк» Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан энг кўп кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштирган банк сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.
Ўзбекистон мактабларида қизларга истисно тариқасида оқ ва очиқ ранглардаги миллий рўмолда ва дўппида бўлишга рухсат берилди. ХТВ раҳбари бу кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатлари асосида қабул қилинганини ва асосий мақсад — барча болаларга таълим бериш эканлигини таъкидлади. «Биз дунёвий билимларни барчага беришимиз шарт. Шу нарсага шароит яратиб беришимиз керак», — деди у.
Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида найза улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова кумуш медали соҳиби бўлди. Спортчи ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган.
Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.
ЖИДУ проректори Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards совриндори бўлди. Мазкур мукофот билан Ўзбекистон вакили илк бора тақдирланди.
Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Қозоғистонда АЭС қурилиши мумкинлиги, AҚШда сув тошқинлари қурбонлари сонининг 45 кишига етгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Давлат тест маркази ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандатни) эълон қилди. Қайд этилишича, жавобни ҳудудлар кесимида белгиланган вақтда текшириб кўриш талаб этилади. Онлайн тарзда 5 хил усулда тест натижаларини билиш мумкин.
Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.
Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликлар 10 сентябргача муддатни узайтириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим. Ҳукумат ўтган йилнинг сентябрида жорий этилган вақтинчалик тартибни бекор қилди.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларга кўра, январь — июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган. Энг юқори улушга эга вилоятлар Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳислобланади.
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 93 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди.
Параатлет Ҳусниддин Норбеков ядро улоқтириш баҳсларида сўнгги уринишда рақибидан ғалабани тортиб олди ва олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди.
Германия Ўзбекистонга 20,6 млн евролик коронавирусга қарши юқори самарали дори воситасини юборди. У COVID-19`га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий «антитаначалар коктейли» ҳисобланади.
Нигерияда қароқчилар томонидан 100 дан ортиқ ўқувчининг ўғрилаб кетилгани, AҚШда «Ида» довули туфайли саккиз кишининг ҳалок бўлгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг