Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Франциядаги Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида маълум қилди. «Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда», — дейди жамоа мураббийи.
Жо Байден Америка халқига мурожаатида унинг шахсий амбициялари демократия йўлига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини айтди. «Мен бу лавозимни қадрлайман. Аммо ватанимни кўпроқ севаман», — деди у сайловдан чиқиш қарорини изоҳлаб. Байден «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтди.
Миробод туманида руль бошқарувини йўқотган Lacetti бетон устунга бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди.
Коронавирус билан касалланганларни даволашга мўлжалланган «Зангиота-2» шифохонаси ўрнида 500 ўринли Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. 1 сентябрга қадар зарур ишлар амалга оширилиб, тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
Тошкентдан Чорвоққа қатновчи мавсумий автобуслар қатнови кунига 4 мартагача кўпайтирилди. Йўлкира нархи 20 000 сўм.
Ўзбекистон фуқароси Польшада 15 ёшли украиналик ўсмирларга ҳужум қилгани йўқ, у ўзини ҳимоя қилган, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси. Йигит фирибгарлар унга босқинчилик уюштирганини айтди. Фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди.
APEX INSURANCE дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватлайди ва Дзюдо федерациясига жамоани тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.
Telegram каналда миссиясини якунлаётган Исроил элчиси ҳақидаги постга изоҳ ёзган эркак ИИБга чақиртирилди. У идора биноси яқинида «ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва сўкинган». Бу учун эркак 10 суткага қамалди.
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз этиб белгилади. Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганини инобатга олиб қабул қилинди.
Олимпиада ўйинларининг футбол бўйича гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Футболчи Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикр билдириб, жамоа кичик хатолар эвазига ютқазганини айтди. «Гуруҳда ўзимизга тенг рақибларимиз бор. Ҳозирча ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ», деди у.
Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси тадбиркордан 14 минг доллар сўраб, ундан 7 минг долларини олганликда гумонланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди. Агар бу ҳолат кузатилса беморга биринчи тез ёрдам кўрсатиш тартибини тушунтириб ўтди.
Қўнғирот туманида Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўлдаги Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда 2 ҳайдовчи ва 1 йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 5 киши шифохонада вафот этди.
Марғилонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти қурилмаларини газ ҳисоблагичга уламай, тармоқдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Оқибатда 7,1 млрд сўмлик зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органга юборилди.
Шимолий Корея томонидан учирилган чиқинди тўлдирилган шарлардан бири Жанубий Корея президенти идораси биносига келиб тушди. Май ойидан бери Пхеньян жанубга 3000 дан ортиқ шундай шарларни учирди.
АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл собиқ президент Дональд Трампга суиқасд уюштирилгани сабабли танқидлар остида истеъфога чиқди. У бу воқеа Махфий хизматнинг сўнгги ўнйилликлардаги «энг катта муваффақиятсизлиги» эканини тан олди.
Газ қазиб олиш (электр станциялари учун асосий ёнилғи) пасайишда давом этмоқда. Июнда ишлаб чиқариш 3,54 млрд куб метрни (-4,3%) ташкил этди. Йирик корхоналарда электр энергияси ишлаб чиқариш 12,5 фоизга, нефтники — 5,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган ой рекорд даражада кўмир қазиб олинди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.
Ўзгидромет 25−29 июль кунлари кескин жазирама бўлиши ҳақида хабар берди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+45 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги тарихий дебюти рақиблар рейтингига тўлиқ мос тушди. Испаниядан мағлубият 1:2 нисбатдаги кичик фарқни акс эттирди. Футболчилар муносиб ўйин кўрсатди, энди қолган ўйинлар турнирнинг чорак финалига етаклаши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг