UzAuto Motors`нинг фойдаси биринчи чоракда қарийб 5 баробар ошди
1 май 2024, 16:02

UzAuto Motors`нинг фойдаси биринчи чоракда қарийб 5 баробар ошди

Биринчи чорак якунларига кўра, UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 баравар — 1,29 триллион сўмгача кўпайди.

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
1 май 2024, 15:47

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

Экология вазирлиги Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилганини аниқлади. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди
1 май 2024, 15:35

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 10 та энг кўп иш берувчи компания рўйхатини эълон қилди. Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллади.

АҚШ Сенати Россиядан уран импортини тақиқлашни маъқуллади
1 май 2024, 15:09

АҚШ Сенати Россиядан уран импортини тақиқлашни маъқуллади

АҚШ Сенати 2040 йил охиригача Россиядан бойитилган уранни олиб киришни тақиқлашни маъқуллади. Россия ҳозирда Америка АЭСларида ёнилғи сифатида ишлатиладиган ураннинг деярли тўртдан бир қисмини етказиб беради.

Тошкентда ўзбек тилидаги китоблар ва аудиокитоблардан иборат Mutolaa мобил кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтди
1 май 2024, 14:53

Тошкентда ўзбек тилидаги китоблар ва аудиокитоблардан иборат Mutolaa мобил кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда Mutolaa лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди — бепул мобил илова ўзбек тилидаги 1000 дан ортиқ китобларни ўз ичига олган, уларнинг ярмидан кўпи аудио версиясига эга. Матнлар профессионал дубляж актёрлари томонидан ўқилган.

Самарқандда Сobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди
1 май 2024, 14:42

Самарқандда Сobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди

Самарқанд шаҳрида Сobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилди.

Қўштепа тумани прокурори ўринбосари 2 минг доллар пора олишда гумонланмоқда
1 май 2024, 14:39

Қўштепа тумани прокурори ўринбосари 2 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосарига нисбатан фирибгарлик ва пора моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. У суд юритувидаги иш юзасидан айбдор шахсга нисбатан жазони енгиллатиб бериш эвазига 2000 доллар олишда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистонлик ҳоккейчилар U-18 Осиё ва Океания кубоги чемпиони бўлди (видео)
1 май 2024, 14:23

Ўзбекистонлик ҳоккейчилар U-18 Осиё ва Океания кубоги чемпиони бўлди (видео)

Ҳоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Таиландни мағлуб этиб, U-18 Осиё ва Океания кубогида кетма-кет иккинчи бор чемпионга айланди.

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда
1 май 2024, 14:17

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 3−6 май кунлари кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига тўққизта вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон ҳам кузатилади.

Yandex Go Ўзбекистонда электромобилларни ўз ичига олган тарифни ишга туширади
1 май 2024, 13:19

Yandex Go Ўзбекистонда электромобилларни ўз ичига олган тарифни ишга туширади

Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар, жумладан BYD, Dongfeng, Hongqi ва бошқаларни ўз ичига олган такси тарифини ишга туширади. Компания унинг жорий этилишини мижозларнинг электромобиллардан фойдаланиш бўйича барқарор талаби билан изоҳлади.

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади
1 май 2024, 12:57

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34−54 километрлари оралиғида 3 майгача транспорт ҳаракати чекланди. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчиларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Туркманистон Ўзбекистонни Тожикистоннинг иссиқхона помидори бозоридан сиқиб чиқармоқда — EastFruit
1 май 2024, 12:37

Туркманистон Ўзбекистонни Тожикистоннинг иссиқхона помидори бозоридан сиқиб чиқармоқда — EastFruit

Туркманистоннинг иссиқхона помидорлари Тожикистон бозоридаги ўзбек помидорини бутунлай чиқариб юборди, деб ёзмоқда EastFruit. Молдова ва Тожикистонда помидор нархи Ўзбекистондагига қараганда арзонроқ, Польшада эса деярли тенг. Портал Ўзбекистоннинг иссиқхона хўжалигидаги муаммоларига ҳам тўхталди.

Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда
1 май 2024, 11:58

Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда

Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани эркакнинг ички ишлар тизимига алоқаси йўқлиги, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва тергов кетаётганини билдирди.

Яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари жамоатчилик билан келишилади — ДСҚ ва ССП
1 май 2024, 11:48

Яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари жамоатчилик билан келишилади — ДСҚ ва ССП

ДСҚ ва Савдо-саноат палатаси муҳокамаларга сабаб бўлган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари бўйича қарор лойиҳаси ҳукуматга киритилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини маълум қилди. Лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва бизнесга салбий таъсир талаблари бартараф этилади.

Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди
1 май 2024, 11:31

Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрель ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди.

Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар, Марҳамат ва Булоқбоши туманларига эса ҳоким тайинланди
1 май 2024, 10:06

Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар, Марҳамат ва Булоқбоши туманларига эса ҳоким тайинланди

Сардоба туманига ҳокимлик қилиб келган Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Ўткирбек Маъмуров Андижоннинг Марҳамат туманига, Фурқатбек Бўтахонов эса Булоқбоши туманига ҳоким этиб тайинланди.

Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди
1 май 2024, 10:02

Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди

Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.

Тошкент вилоятида 8 майгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди
1 май 2024, 09:40

Тошкент вилоятида 8 майгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 1−8 май кунлари Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмаси тоғлари ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди
1 май 2024, 09:37

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Қурбон Турсунов Ибрагимович Бухоро шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Шаҳарнинг аввалги ҳокими соғлиги ёмонлашгани сабаб ишдан кетгани айтилди.

AstraZeneca ўз вакцинасининг кам учрайдиган ножўя таъсирларини тан олди
30 апрель 2024, 22:17

AstraZeneca ўз вакцинасининг кам учрайдиган ножўя таъсирларини тан олди

AstraZeneca фармацевтика компанияси суд ҳужжатларида биринчи марта COVID-19`га қарши вакцинасининг тромбоз шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган кам учровчи акс таъсирини тан олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг