Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Жидда шаҳридаги бош консул бўлиб ишлаган.
Қутқарувчилар кечаси Тошкент кўчаларидан бирида оёғи ариқ устидаги темир панжарага тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди. Шунга ўхшаш ҳолатлар доимий равишда содир бўлади.
26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» — «Янгиҳаёт» бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. «Янгиҳаёт» ва «Чинор» бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус йўлга қўйилади.
Uzum рақамли экотизими 100 млн доллардан ортиқ маблағни жалб қилди ва Ўзбекистон тарихидаги биринчи технологик «яккашох» компания бўлди, унинг баҳоси 1 млрд доллардан ошди. Йиғилган маблағнинг ярми капиталга инвестициялар, қолгани эса қарз маблағларидир.
Хива туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчини 9 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этди.
Февралда Ўзбекистонда газ, нефть, электр энергияси ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. Ой давомида газ қазиб олиш 284,4 млн куб метрга, бензин ишлаб чиқариш 8,1 минг тоннага, электр ишлаб чиқариш 626,6 млн кВт/соатга камайди. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет еттинчи ой пасайди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши илк бор Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 14 давлат қўллаб-қувватлади, АҚШ бетараф қолди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаганда Россияга вақтинча бормасликни тавсия қилди. Россиядаги фуқаролардан одамлар гавжум жойларда ҳаракатланмаслик сўралди.
Тошкентда суд вояга етмаган ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган 67 ёшли мусиқа ўқитувчисини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи — Хитой фуқаролари жароҳат олди. Суд йигитни 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиб, 3 млн 300 минг сўм жаримага тортди.
Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик маросимида иштирок этиб, ер юзида тинчлик-осойишталик бўлишини ният қилди ва «Динимизда белгилаб берилган тўғри йўлдан оғишмайлик, айни пайтда замон билан ҳамнафас яшайлик», деб дуо қилди. Фото ва видео.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Женевадаги Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида сўзлаган нутқида парламентарийлар дипломатия орқали тинчлик ва глобал барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиши зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида қуввати 228 МВт бўлган гидроэлектр станциялар каскади ва ҳар бири 500 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Мазкур станциялар йил охиригача тармоққа уланади, шундан сўнг вилоятдаги ишлаб чиқариш ҳажми ҳудуд эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди.
АҚШ ички ёнув двигателли автомобиллар учун эмиссия стандартларини кучайтирди. Шу йўл билан Америка ҳукумати электр ва гибрид автомобилларга ўтишни рағбатлантиришга умид қилмоқда.
Тошкент шаҳри суди лифтда 11 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркакни 3 йилга озодликдан маҳрум этди.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин ўн йилликларда Ер аҳолиси туғилишнинг кескин пасайиши туфайли камая бошлайди. 2050 йилда 204 та давлатдан 155 тасида туғилиш даражаси аҳолининг ўрнини босадиган даражадан паст бўлади. Бу Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди.
BYD вакили Иван Цао Ўзбекистонда автомобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш режалари ҳақидаги хабарга изоҳ берди. У жорий йилда моделлар сони 10 та позицияга кенгайтирилишини айтди ва BYD Хитойда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам нархларни ўзгартирадими, деган саволга жавоб берди.
2025 йил Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади. Сенати раиси Танзила Нарбаева иттифоқ раиси Тулия Эксон билан учрашувда ассамблея ҳамда унинг тегишли мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.
Президент Намангандаги заргарлик корхонасига ташрифи чоғида Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётгани, бироқ унинг атиги 6 фоизи қайта ишланаётганини айтди. Унга кўра, соҳа учун қўшимча шароитлар яратилмоқда. «Бу — бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз», — дея ишонтирди у.
Ўртача суткалик ҳарорат +10 даражадан юқори бўлаётгани сабабли 26 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг