Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди
7 ноябрь 2022, 11:48

Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Бокудаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда тўртта медаль — 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин
7 ноябрь 2022, 11:30

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиққан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади
7 ноябрь 2022, 10:26

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу яна Ўзбекистонга келади. У, шунингдек, Туркманистон ва Қозоғистонга ҳам ташриф буюради. Марказий Осиё иқтисодий барқарорлиги ташаббуси доирасида Қўшма штатлар минтақавий савдони мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб қилиш учун $25 млн ажратиши кўзда тутилган.

Тошкентда Беруний метроси яқинидаги кўча 6 кунга ёпилади
7 ноябрь 2022, 09:49

Тошкентда Беруний метроси яқинидаги кўча 6 кунга ёпилади

ЎзМУ ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи йўл 7 ноябрдан 12 ноябрга қадар ёпилади. Кўчада 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмайди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди
7 ноябрь 2022, 09:44

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 11 132,41 этиб белгилангандан сўнг тижорат банклари мижозлар учун таклифларни янгилади.

Сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов ҳаётининг 78 лаҳзаси
6 ноябрь 2022, 14:06

Сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов ҳаётининг 78 лаҳзаси

Тошкент Фотосуратлар уйида сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Архив суратлари унинг 1950−1983 йилларда асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўналишида кечган ташқи сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

Бухоро вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди
6 ноябрь 2022, 10:34

Бухоро вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди

6 ноябрь куни соат 08:56 да Бухоро вилоятининг Пешкў тумани ҳудудида 4 баллик зилзила қайд этилди.

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
6 ноябрь 2022, 10:22

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА ва УЕФА шафелигидаги барча турнирлардан четлаштирилган Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси билан ҳам учрашади.

Тахиатош тумани ҳокими қўлга олинди
6 ноябрь 2022, 10:03

Тахиатош тумани ҳокими қўлга олинди

Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олинди.

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар
5 ноябрь 2022, 20:00

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар

«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафта-кунларни санашда давом этмоқда. Сизга «C» гуруҳини таништирамиз: Мексика плей-офф йўлланмасини имкон қадар тезроқ қўлга киритишга, Аргентина футбол мамлакати номини оқлашга, Польша ва Саудия Арабистони эса уларга таслим бўлмасликка ҳаракат қилади.

Сенат сайтини 14 ёшли ўсмирлар эмас, наманганлик фуқаро бузгани маълум бўлди
5 ноябрь 2022, 18:05

Сенат сайтини 14 ёшли ўсмирлар эмас, наманганлик фуқаро бузгани маълум бўлди

Тармоқларда 2 ноябрь куни ҳакерлар ҳужумига учраган Senat.uz сайтини 14 ёшли ўсмирлар бузиб киргани ҳақида хабар тарқалди. Киберхавфсизлик маркази эса буни инкор этиб, ҳужумни наманганлик фуқаро бажаргани ва MarshGolden`ни ҳам у яратганини маълум қилди. Ҳозирда ҳолат бўйича ИИО иш олиб бормоқда.

Тўртта ҳолатда жами 874 гр «опий» ва 4,3 кг «гашиш» моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
5 ноябрь 2022, 17:18

Тўртта ҳолатда жами 874 гр «опий» ва 4,3 кг «гашиш» моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ДХХ томонидан Тошкент шаҳри, Сирдарё, Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор рейд тадбирларида жами 900 граммга яқин «опий» ва 4 кгдан ортиқ «гашиш»ни сотишда гумон қилинаётган шахслар ушланди. Уларнинг аксарияти муқаддам судланган.

Маст ҳолатдаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади
5 ноябрь 2022, 14:39

Маст ҳолатдаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори билан жамоат жойида турли воситалар таъсирида маст ҳолда юрган шахсларни ИИО ходимлари туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориши белгиланди. У ерда тартибни сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ходимлари қўйилади.

Президент стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади
5 ноябрь 2022, 11:58

Президент стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент томонидан стандартлаштиришга оид янги қонун имзоланди. Ҳужжат миллий стандартлаш тизимининг таркибий тузилмаси ваколатларини, муддатли режа ва тоифаларини тартибга солади. Қонун эълон қилинганидан 1 йил ўтиб кучга киради.

Ўзбекистонга 583,2 минг доза Johnson & Johnson вакцинаси олиб келинди
5 ноябрь 2022, 10:01

Ўзбекистонга 583,2 минг доза Johnson & Johnson вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистон коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакцинасининг 583,2 минг дозадан иборат навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Йил якунига қадар мазкур вакцинадан 1 млндан ортиқ доза келтирилиши режалаштирилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Қовоқли таомлар
5 ноябрь 2022, 07:41

Нима тайёрлаймиз: Қовоқли таомлар

Қовоқли гулсимон сомсалар, газ печида пиширилган қовоқ, қовоқли шўрва, манти, пиширилган қовоқли салат, татарча бурма ва бошқалар — Zira.uz витаминларга бой маҳсулот — қовоқдан тайёрланган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Тошкентда 4 баллик зилзила қайд этилди
5 ноябрь 2022, 06:04

Тошкентда 4 баллик зилзила қайд этилди

Тошкентдан 41 км узоқликда, Қозоғистон ҳудудида 4,5 баллик зилзила содир бўлди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.

«Бозор очилса ҳам, бу UzAuto Motors йўқолиб кетади дегани эмас» — «Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари
5 ноябрь 2022, 00:05 1

«Бозор очилса ҳам, бу UzAuto Motors йўқолиб кетади дегани эмас» — «Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари

«Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари Азизбек Шукуров бож тўловлари пасайиб, бозор «иномарка»лар учун очилган тақдирда ҳам UzAuto Motors «йўқолиб кетмайди», деган фикрда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги 95 фоизлик улушни сақлаб қолишнинг имкони бўлмас, аммо улушда кескин пасайиш кузатилмайди.

«Харажатларни қисқартиришга тўғри келса ҳам, инфляцияга қарши курашиш устувор вазифа бўлиши керак» — молия вазири
4 ноябрь 2022, 23:23

«Харажатларни қисқартиришга тўғри келса ҳам, инфляцияга қарши курашиш устувор вазифа бўлиши керак» — молия вазири

Ўзбекистон фискал мувозанатни таъминлаш учун бюджет тақчиллигини камайтиришга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди молия вазири. «Барча харажатларни қисқартириш талаб этилса ҳам, бизнинг сиёсат инфляцияга қарши курашиш билан мувофиқ бўлиши керак. Бу фаровонликка хизмат қилади», — деди у.

4 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 ноябрь 2022, 23:02

4 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентга трамвайни қайтариш заруратини ўрганадиган Транспорт вазирлиги, пулли тўхташ жойларини жорий этиш масаласи, Uzcard хусусийлаштирилаётгани, ёмғирли бўладиган дам олиш кунлари, Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилиши, Намангандаги сохта ДХХ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг