Украина Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Харьков вилояти шимолида мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уринганини маълум қилди. Вазирликка кўра, барча ҳужумлар қайтарилган, аммо жанглар давом этмоқда. Чегарадаги қишлоқларда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бошланди.
Ўзбекистон томонидан кўрсатилган «Туркистон альбоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.
Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Вилоятларда юз берган тошқинлар, иссиқхона хўжаликлари учун имтиёзлар, ипак олишнинг Хитой тажрибаси, боғча тўлови оширилганининг сабаблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг икки вилоятида чарм кластерларини ташкил этиш, зотли чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, пилланинг харид нархини ошириш ва чарм саноати ҳамда ипакчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни маълум қилди.
Президент Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур билан танишди. Унда 1 млн гектар агроэкологик ландшафт ва деградацияга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш, ҳимоя ўрмон зоналарини яратиш ва бошқа чора-тадбирлар бор.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходими калтакланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
10 май куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юз берди. Автомобиль йўллари, экин майдонларини сув босди, дарахтлар қулади. Жала туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. «Газета.uz» ёғингарчилик ва у етказган талафот акс этган видеоларни ҳавола этади.
Иссиқхона хўжаликлари самарадорлигини ошириш учун уларга маълум мутахассисларни ёллаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ва кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизигача қисмини қоплаш таклиф этилмоқда.
Мактабгача таълим агентлиги давлат боғчаларида тўловлар оширилаётганини изоҳлаб, тарифлар 3 йилдан бери ўзгармагани, шу билан бир вақтда, озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва бошқа тўловлар ошганини таъкидлади. Бундан овқатлантиришнинг сифатини яхшилаш ҳам мақсад қилинган, дейди агентлик вакили.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Апрель ойида ўзбек YouTube’да иккита катта бурилиш бўлди, танаффусга чиққанлар қайтди ва, ҳар доимгидек, янги лойиҳалар ҳам пайдо бўлди.
5 май куни Next савдо марказида Honor of Kings киберспорт йўналиши бўйича турнир финали бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг барча иштирокчиларига янги Infinix Note 40 Pro смартфонлари совға қилинди.
Олтита кинопремьера, кофе ва чой фестивали, Озода Нурсаидова концерти, арт-бозор, кактуслар кўргазмаси, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ереванда фуқаролик итоатсизлиги акциялари бошланди. Намойишчилар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, Озарбайжонга ҳудудий ён беришларига қарши чиқмоқда.
Ҳукумат Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлади. У Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва газ бозорини тартибга солиш бўйича функцияларга эга бўлмайди.
Тойлоқ туманида 15 ёшли қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган 18 ёшли йигитдан фарзанд кўрди. Ҳолат юзасидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.
2024 йилнинг январь-март ойларида 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Йил охиригача яна 250−300 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтиши прогноз қилинмоқда. Президент қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқ берди.
Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача спорт ташкилотига Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилган, у ҳам 2023 йилнинг мартигача «Ўзбекнефтгаз»ни бошқарган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг