Архив

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
27 ноябрь 2023, 14:33

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (Грин кард) дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу мавсумда лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиққан, берилган визалар сони эса 3100 дан кўпроқни ташкил этган.

Самарқандда профилактика инспекторини уриб, машинаси ойналарини синдирган фуқаролар қамоққа олинди
27 ноябрь 2023, 14:08

Самарқандда профилактика инспекторини уриб, машинаси ойналарини синдирган фуқаролар қамоққа олинди

Самарқанд шаҳрида жанжал бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақириққа кўра хонадонга борган профилактика инспектори уй эгалари томонидан калтакланди. Шунингдек, унга тегишли машина ойналари синдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 фуқаро қамоққа олинди.

Шавкат Мирзиёев ACWA Power билан амалга оширилаётган 2 та лойиҳага старт берди
27 ноябрь 2023, 13:50

Шавкат Мирзиёев ACWA Power билан амалга оширилаётган 2 та лойиҳага старт берди

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш лойиҳаларига старт берилди.

Humo Arena`даги тартибсизликларда фуқаро вафот этгани ҳақида хабар келиб тушмаган — ИИББ
27 ноябрь 2023, 13:00

Humo Arena`даги тартибсизликларда фуқаро вафот этгани ҳақида хабар келиб тушмаган — ИИББ

Қўшиқчи Jah Khalib концерти вақти Humo Arena мажмуасидаги тартибсизликлар вақтида фуқаролар жароҳатлангани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатлар бўйича хабар келиб тушмаганини маълум қилди ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди
27 ноябрь 2023, 12:41

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди. Шунингдек, яна 11 млрд долларлик лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишилди. Шавкат Мирзиёев вазирни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди
27 ноябрь 2023, 11:56

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди

Ўзбекистонда 29 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +7, кундузи +15 даражагача илиқ, шимолда кечаси -5 даражагача совуқ, кундузи +10 даражагача илиқни ташкил этади.

Тадбиркорлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм билан тақдирланиб, 2 йил текширилмайди
27 ноябрь 2023, 11:39

Тадбиркорлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм билан тақдирланиб, 2 йил текширилмайди

2024 йилдан тадбиркорлар ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади ва унинг фаолияти 2 йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда айбланаётган аёл қамоққа олинди
27 ноябрь 2023, 11:08

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда айбланаётган аёл қамоққа олинди

Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қизни 7 ой давомида жинсий қулликда сақлаб келгани айтилган аёл қамоққа олинди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги қиз отасининг қарамоғида бўлгани, онаси эса чет элда эканини билдирди. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази қизнинг саломатлигини тиклаш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули вазифасини бажаришга киришди
27 ноябрь 2023, 10:27

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули вазифасини бажаришга киришди

Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда бош консули вазифасини бажаришга киришди. У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистонда автотранспорт сотуви бир йил ичида 1,6 бараварга кўпайди
27 ноябрь 2023, 10:25

Ўзбекистонда автотранспорт сотуви бир йил ичида 1,6 бараварга кўпайди

Ўзбекистонда октябрь ойи якуни бўйича барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга ўсиб, 183 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 62 фоизга кўпайди. Ой давомида қарийб 40 мингта янги маҳаллий автомобиль сотилди, электромобиллар сотуви эса 26 фоизга камайди.

Сенат тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
27 ноябрь 2023, 10:21

Сенат тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш доир принциплар мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Наманган вилоятида тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
27 ноябрь 2023, 09:54

Наманган вилоятида тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам хизматининг Damas автомобили қарама-қарши йўналишдаги Cobalt билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 103 хизмати ҳайдовчиси вафот этди, унинг ҳамроҳи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Миллий гвардия Тошкентда Jah Khalib концертига киришда юз берган тиқилинч ва тартибсизликларга изоҳ берди
26 ноябрь 2023, 23:33

Миллий гвардия Тошкентда Jah Khalib концертига киришда юз берган тиқилинч ва тартибсизликларга изоҳ берди

Тошкентда қозоғистонлик қўшиқчи Jah Khalib концерти бўлиб ўтган Humo Arena мажмуасига киришда тиқилинч ва тартибсизликлар юз берди. Миллий гвардия маълумотларига кўра, мингдан ортиқ фуқаро сканерланган чипталарни такроран тақдим этгани учун киритилмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди
26 ноябрь 2023, 15:28

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди

Италияда шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача қизлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган Афруза Ҳамдамовага 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн сўм пул мукофоти берилди. Шахматчи Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Тошкентда аҳолига ноқулайлик туғдиргани айтилаётган ресторан фаолияти вақтинча тўхтатилди
26 ноябрь 2023, 13:11 1

Тошкентда аҳолига ноқулайлик туғдиргани айтилаётган ресторан фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳоли Яккасарой туманидаги «Ялпиз» ресторанининг дудбўронлари, шовқин ва ҳид бўйича шикоят қилгани учун ошхона иши вақтинча тўхтатилганини билдирди. Ресторан вакилларининг «Газета.uz»га маълум қилишича, муассаса 3−4 кунга «таъмирлаш ишлари учун» ёпилган.

Андижонда ҳоким ёрдамчиси маҳалла фаолидан 600 доллар пора сўрагани айтилмоқда
26 ноябрь 2023, 10:37

Андижонда ҳоким ёрдамчиси маҳалла фаолидан 600 доллар пора сўрагани айтилмоқда

Жалақудуқ туманида ҳоким ёрдамчиси хонадонларга 38,1 тонна кўмир ажратиб бериш учун маҳалла фаолидан 600 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда. У 7 млн сўмни олаётганда қўлга тушган.

Тошкентда электробус ва автобус тўқнашди
26 ноябрь 2023, 10:26

Тошкентда электробус ва автобус тўқнашди

Юнусобод туманидаги бекатларнинг бирида 51-сонли электробус ва 2М-сонли King Long автобуси тўқнашди. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги ва ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинлангани хабар қилинди.

7Media компанияси Tehnikum Blogger Awards 2023 стратегик Digital-ҳамкори бўлди
25 ноябрь 2023, 19:00

7Media компанияси Tehnikum Blogger Awards 2023 стратегик Digital-ҳамкори бўлди

24 ноябрь куни Tehnikum Blogger Awards 2023 блогерлар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, ҳамда унда 7Media компанияси стратегик Digital-ҳамкор сифатида иштирок этди.

Жадидларнинг «Мессенжердаги гурунги»: Асрлар элтгон ул бидъат уйқусидин уйғонинг!
25 ноябрь 2023, 18:17

Жадидларнинг «Мессенжердаги гурунги»: Асрлар элтгон ул бидъат уйқусидин уйғонинг!

25 ноябрь — Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Аёлларга нисбатан зўравонлик — кўҳна ва катта муаммо. Миллат оғриқлари ҳақидаги мулоҳазалари аср ошса ҳамки ўз долзарблигини йўқотмаётган ўзбек маърифатпарварлари мессенжерлари замонида бу мавзуни қандай муҳокама қилган бўларди?

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
25 ноябрь 2023, 18:14

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС

Санэпидқўмита Наманган вилоятида ҳозирда 255 та қизамиққа чалинган бемор даволанаётганини билдирди. Уларнинг 62 фоизи 1 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. 10 ой давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг