Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.
1966 йилги зилзила Тошкентдаги ўнлаб жамоат биноларини вайрон қилган. Улар орасида Тошкент халқ кутубхонаси ҳам бор эди. «Газета.uz» ушбу муассаса ходимлари қандай қилиб вайроналар остидан нодир китоблар, қўлёзмалар, ноталар ва босма нашрларни олиб чиққани ҳақида ҳикоя қилади.
Тошкент халқаро аэропортида йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк терминали қурилади. Ҳозирги терминал 30 минг тонна сиғимга эга, бироқ 2024 йилда у икки баробардан кўпроқ юк ва почта жўнатмаларини қабул қилиши кутилмоқда.
Ўзбек тилидаги «Жентльменча бўлмаган ишлар вазирлиги» ва «Якшанба» фильмлари ҳамда яна 8 та кинопремера, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, Халқаро жаз фестивали, концертлар, кўргазмалар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортиб, шифохоналарга мурожаатлар кўпайгани ҳақида видео тарқалди. ССББ бу хабарлар асоссиз экани, беморлар сони тунда бирмунча кўп бўлиши ва улар бошқа касалликлар бўйича ҳам мурожаат қилаётганини маълум қилди.
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +18…+25 даража бўлади, кечаси +8…+13 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
Интернетда Туркияда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувда бўлган тадбиркор Шерали Собиржанов ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. БП видео январь ойида бош прокурор ўз маблағи ҳисобидан даволанаётган турк клиникасида ёзиб олингани ва амалдор бу тадбиркор билан таниш бўлмаганини маълум қилди.
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларга ер майдонларини мансабдор танишлари орқали ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Президент давлат объектларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 247 та корхонанинг давлат улушлари, 1000 дан ортиқ кўчмас мулк объекти ва 12 та йирик корхона акциялари савдога чиқарилади. Сотилмай қолган ер участкалари нархи босқичма-босқич пасаяди.
Тошкент халқаро аэропортида олтинчи марта расмий споттинг-тур ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 30 дан ортиқ споттер қатнашди. Фото.
Қашқадарёда йигит вояга етмаган қизни ечинишга мажбурлаб, жинсий тегажоғлик қилгани ва калтаклагани видеоси тарқалди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, йигит ва жараённи видеога олган шахсга нисбатан жиноий иш очилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари юк машиналари транзитини соддалаштириш ва рухсатнома бланкаларини бекор қилишга келишиб олди. Бу етказиб бериш муддатини қисқартириши ва юк хавфсизлигини ошириши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 1896 йил зарб қилинган Николай кумуш тангасининг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Танганинг тахминий қиймати 1,2 млн сўмни ташкил этилиши айтилмоқда.
Ўзбекистон 2000 йилдан бери илк марта интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) қора рўйхатига киритилмади. Бунга муаллифлик ҳуқуқлари масаласига «юқори даражада сиёсий» эътибор қаратилгани, Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ва бошқалар келтирилган.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатациясига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади. Унга кўра, 1 майдан бошлаб узунлиги 20 километргача бўлган йўлларни эксплуатацияси учун эълонлар давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
Yandex ўқувчилар учун ижтимоий муаммоларни ҳал этишда технологиялардан фойдаланиш бўйича ўзбек ва рус тилларида маърузалар тинглаш имконини тақдим этди. Компания ходимлари иловадан ногиронлиги бўлганлар қандай фойдаланиши, AI ижтимоий ва экологик лойиҳаларда қандай ёрдам беришини сўзлаб беради.
Франциянинг Axens компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш доирасида қатор қурилмаларни лойиҳалаштиради. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз»га Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечиб, 1 млн тоннадан ортиқ Евро-5 синфидаги Аи-92 ва Аи-95 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтиш имконини беради.
OpenCard ютуқ Dyson мультистайлери бўлган акцияни ишга туширди. 10 май куни Open Instagram саҳифасида ғолиб эълон қилинади.
Бухоро аэропорти орқали Россиянинг Внуково туманига кетаётган икки фуқаро ёнидан 1751 йилда Екатеринбургда ясалган 4 та қадимий танга топилди. Нумизматик ашёлар доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига топширилди.
Европа парламенти ҳаво сифатининг ЖССТ тавсияларига яқинроқ бўлган янги стандартларини қабул қилди. Расмийлар бу чора Европада бевақт ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг