ЕИ ҳомийлигидаги «Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш» ташаббуси доирасида «Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш» ва «Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» лойиҳалари ишга туширилди. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, умумий қиймати 7 млн евродан ошади.
Бир йил ичида судлар томонидан тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларга қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатган 87 нафар шахсга нисбатан жарима ёки қамоққа олиш жазоси тайинланди. Ушбу қоидабузарлик учун қамоққа олиш мансабдор шахсларга нисбатан қўлланади.
Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 млрд сўмлик 100 тонна юк юборилган. Фото.
БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонаси, автомобиль бозоридаги уч ойлик пасайиш, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий марши, 9 та ҳудудга сел келиш хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркор ва Зулфия мукофоти совриндори фирибгарлик ва пора беришга шерикликда гумонланмоқда. У ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.
ЖССТнинг таъкидлашича, парранда гриппи вирусининг сутэмизувчилар, жумладан, одамлар орасида тарқалиши жиддий муаммо туғдиради. Инфекция одамдан одамга юқмайди, лекин уни юқтирган одамлар орасида ўлим даражаси юқори ҳисобланади.
26−28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театрида Operetta.uz II Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади. Тадбирда Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон мусиқали театрлари вакиллари иштирок этади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.
20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жами қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ бўлган 9 та давлат хариди бўйича баённомаларни бекор қилдирди. Хусусан, «Шўртан газ кимё мажмуаси» буюртмачилигидаги 9,4 млрд сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.
Хитой ҳукумати талаби билан Apple WhatsApp, Telegram, Signal, Line ва Threads мессенжерларини App Store’дан олиб ташлади. The Wall Street Journal’нинг таъкидлашича, иловалар уларда ХХР етакчисига нисбатан «шубҳали» ҳаволалар борлиги сабаб ўчирилган.
Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.
Еттита кинопремьера, «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, пойтахт марказидаги иккита марафон, «Миллион» жамоаси концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига оид резолюция лойиҳасига вето қўйди. Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат мақомига эга.
Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги янги қурилган ваколатхонаси очилиш маросимида қатнашди. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ой автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилганини маълум қилди. Бозор март ойи давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.
19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг